Жамият

Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаВ Узбекистан доставили еще 1 млн. доз вакцины ZF-UZ-VAC2001
В Узбекистан доставили еще 1 млн. доз вакцины ZF-UZ-VAC2001 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 7-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда 29 июнь куни ҳам келтирилган эди.
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Ўзбекистонга 30 июнь куни яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 7-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда 29 июнь куни ҳам келтирилган эди. Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:
27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза,
10 июнда — 1 миллион доза,
29 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Тошкентда аҳоли гавжум жойларда коронавирусга қарши эмлаш пунктлари ташкил этилди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Видео
Тошкентда қўшимча эмлаш пунктлари қандай ишламоқда
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,5 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.
Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцина бўлиб, Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Вакцинанинг клиник тадқиқотлари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала