Сиёсат

Путин Sputnik V билан эмланганини тан олди

© POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в открытии памятника императору Александру III
Президент РФ В. Путин принял участие в открытии памятника императору Александру III - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши Спутник V билан эмланганини тан олди.
"Қуролли кучларимиз ҳам "Спутник V" билан эмланмоқда, мен эса ҳарҳолда Бош қўмондонман", — деди президент "Тўғридан-тўғри мулоқот" давомида.
Давлат раҳбари эмланган вақтида оборотда фақат "Спутник V" ва "ЭпиВакКорона" бўлганлигини айтди ҳамда иккала препарат ҳам яхши эканини таъкидлади.
Денис Логунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Жамият
"Спутник V" яратувчиси унинг ҳинд штаммига қарши самарадорлигини айтди
Путиннинг сўзларига кўра, у вакцинани шифокорлар маслаҳатига кўра ҳам эмас, кўпроқ танишлар тажрибасига таянган ҳолда танлаган.
"Спутник V"да РФ раҳбарини унинг узоқроқ давом этувчи таъсир муддати ўзига жалб қилган.
Уколлардан кейин Путин ўзини яхши ҳис этган, фақат иккинчи уколдан кейин бир оз ҳарорати кўтарилган.
Ўз сўзи якунида Россия етакчиси россияликларни вакцина олишга чақирди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала