Сиёсат

Путин СССР қайта тикланиши ғоясига баҳо берди

© Sputnik / Поляков Александр / Фотобанкка ўтишМитинг на Калужской площади в Москве
Митинг на Калужской площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Жорий йилда у 18-бор ўтказилди. Путинга умумий ҳисобда Россия аҳолисидан 1,5 миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. СССРнинг қайта тикланиши мақсадга мувофиқ эмас, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот давомида.
"Қачонлардир Совет Иттифоқи барҳам топди. СССР ядроси, Россия ўз иқтисодий салоҳиятининг ярмини йўқотди, худди шунча миқдорда аҳолиси ва территориясини ҳам бой берди. СССРни қайта тиклашдан маъно йўқ", - деди Путин ўз чиқишининг якунида.
Вернуться в тот Ташкент: фрагменты советских киножурналов - видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Видео
СССР: Тошкент ўтган асрнинг 70-80 йилларида қандай бўлган – видео
Президент шунингдек, Россия ҳанузга қадар дунёдаги энг йирик давлат мақомида қолаётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 1991 йилнинг декабрида РСФСР, Украина ва Беларус ССР раҳбарлари Беловеж битимини имзолашди.
Ҳужжат ратификация қилингач, СССР расман барҳам топди, мамлакат раҳбари Сергей Горбачев эса ихтиёрий равишда ўзидан ваколатларни сокит қилди.
Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот формати 2001 йилда ташкил этилган.
Экс-президент СССР Михаил Горбачев перед началом военного парада, посвящённого 74-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2020
Сиёсат
Горбачёв ўз хатоларини қандай баҳолайди
Тадбир анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинади.
Жорий йилда у 18-бор ўтказилди. Путинга умумий ҳисобда Россия аҳолисидан 1,5 миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушди.
Энг узоқ давом этган Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот 2010 йилда бўлган. Ўшанда президент аҳоли билан тўғридан-тўғри эфирда 4 соату 25 дақиқа мулоқот қилган ва 88та саволга жавоб берган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала