Иқтисод

Қозоғистон Ўзбекистондан гилос харид қилиб, Дубайга сотади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишСбор урожая черешни и вишни
Сбор урожая черешни и вишни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Қозоғистон компанияси кейинчалик Дубай савдо нуқталарига сотиш учун ўзбек гилосини харид қилишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистондан Қозоғистонга мева ва сабзавот карвони келади. Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султановнинг ишчи ташрифи шундай натижалар билан якунланди, деб хабар бермоқда Forbes Kazakhstan.
Қозоғистонлик вазирнинг сўзларига кўра, Тошкент ҳокими билан саноат коорпорацияси тўғрисидаги келушувга эришилган, хусусан, “Сергак” лойиҳаси ва Қозоғистоннинг “Alageum Electric” компанияси трансформаторларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Султанов ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси “дала ва боғлар, бозор ва агрологистик марказларга боргани, транспорт йўлаклари ва сотиш йўлидаги тўсиқлар ҳақида сўрагани, деҳқонлар, сотувчилар ва минтақа раҳбарлари билан кўплаб учрашув ўтказганини” қайд этган.
“Биз муҳокама қилган муҳим бир жиҳат: товар ўтказувчи йўлаклар бўйлаб ташкил этиладиган логистик марказларда шунчалик саралашни эмас, балки тўғри қадоқлашни ташкил этиш масаласини ҳал этишни назарда тутиш лозим”, - деган қозоғистонлик вазир.
Бахит Султанов ташрифнинг сўнгги икки кунида иккита шартнома имзоланганини маълум қилган. Биринчиси 500 минг долларга ўзбек гилосини харид қилиш. Унинг доирасида “битим тузган Қозоғистон компанияси кейинчалик Дубай савдо нуқталарига етказиб бериш учун юқори сифатли ўзбек ва қозоқ гилосининг йириклаштирилган партиясини тўплашни режалаштиримоқда”.
Черешня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Иқтисод
Ўзбекистон илк бор Сингапурга гилос экспорт қилди
Иккинчи шартнома Тожикистоннинг Сўғд вилояти Бобожон Ғафуров туманидан Қозоғистон савдо тармоқларига 500 минг долларлик мева ва савзавот маҳсулотларини етказиб беришни кўзда тутади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала