Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган “Газел” ағдарилиб кетди – видео

© Пресс-служба ГУ МВД России по Волгоградской области На трассе Волгоград-Москва перевернулась "ГАЗель" с гражданами Узбекистана
На трассе Волгоград-Москва перевернулась ГАЗель с гражданами Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Oбуна бўлиш
Волгоград-Москва трассасида ичида ўзбекистонликлар бўлган “Газел” ағдарилиб кетди – видео
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Волгоград вилоятида, Волгоград-Москва трассасида меҳнат мигрантлари бўлган "Газел" микроавтобуси ағдарилиб кетди, деб хабар қилди вилоят ИИВ бош бошқармаси матбуот хизмати.
© Пресс-служба ГУ МВД России по Волгоградской области На трассе Волгоград-Москва перевернулась "ГАЗель" с гражданами Узбекистана
На трассе Волгоград-Москва перевернулась ГАЗель с гражданами Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
На трассе Волгоград-Москва перевернулась "ГАЗель" с гражданами Узбекистана
ЙТҲ оқибатида 13 киши турли даражадаги тан жароҳати олди. Икки киши оғир аҳволда.
Микроавтобусда жами 14 нафар йўловчи бўлган, уларнинг барчаси асосан Самофаловкадан Иловлинский туманига далада ишлаш учун кетаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Кўпчилик мигрантлар ёнида ҳужжатлари бўлмаган, аммо кейинчалик уларнинг барчаси қонуний равишда Россия ҳудудида бўлганлиги маълум бўлди.
Ҳодиса Городишченский туманида содир бўлди, "Газел" ҳайдовчиси транспорт воситаси бошқарувини йўқотган, транспорт воситаси йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетди.
Волгоград вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси воқеа жойига 6 та тез ёрдам бригадаси ва трасса тиббий ёрдам пунктларининг иккита гуруҳи юборилганини маълум қилди.
Ҳозир воқеа содир бўлган жойда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ишламоқда, вилоят йўл ҳаракати хизмати раҳбарияти ҳам ЙТҲ жойига етиб келди.
Бундан ташқари, вилоят миграция ишлари бошқармаси раҳбарияти вазиятни ўрганиб чиқади.
Янгиликлар лентаси
0