Иқтисод

Барча тадбиркорлар 1 январдан онлайн ёки виртуал кассаларга ўтказилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишРабота кассиров-контролеров в подмосковных электричках
Работа кассиров-контролеров в подмосковных электричках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Онлайн назорат касса техникаларини харид қилишда тадбиркорлар фақат Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган техникани танлаши керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. 2022 йилнинг 1 январидан барча тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланишга ўтади, деб хабар қилмоқда Давалт Солиқ қўмитаси.
Онлайн назорат касса техникаларини харид қилишда тадбиркорлар фақат Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган техникани танлаши керак бўлади. Бугунги кунда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган онлайн НКМ қурилмалар умумий сони 15 тага етди, виртуал кассалар рўйхати эса - 16та дастурий маҳсулотга етган.
Рўйхатда мавжуд бўлмаган қурилмалардан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга рухсат этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда нақд пул билан ишлайдиган барча тадбиркорлар босқичма-босқич онлайн ва виртуал кассалардан фойдаланишга ўтказилмоқда. Хусусан, алкогол ва тамаки маҳсулотлар сотувчилари 2020 йил 1 январдан бошлаб, тушуми 5 миллиарддан ошган тадбиркорлар – 2020 йил 1 августдан, ҳамда тушуми 100 миллиондан ошган тадбиркорлар – 2021 йил 1 январдан онлайн ёки виртуал кассаларга ўтказилган эди.
2021 йил 29 июнь ҳолатига республикада 140 мингга яқин савдо ва хизмат кўрсатиш субъекти 165 мингдан зиёд онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала