Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфли экани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз – Отабеков

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗамначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Oбуна бўлиш
Нурмат Отабеков айримларнинг вакциналарни зарарли дейишига ҳеч қандай асосли фикри йўқлиги ва уларнинг гап-сўзлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли хабарлар тарқалмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бу хабарларни рад этди.
Шприц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Коронавирусга қарши ҳар 6 ойда эмланиш лозим - инфекционист
Унинг сўзларига кўра, аксарият мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошлангач, ижтимоий тармоқлар ҳамда аҳоли орасида турли асоссиз ва ҳеч қандай мантиқ ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқалиши авж олган.
Айниқса, Ўзбекистондаги эмлаш тадбирларида мутлақо иштирок этмаган ва мамлакатга олиб келинган вакциналар ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган айрим ватандошларнинг чет элда туриб, халқ орасида вакцинага нисбатан ишончсизлик уйғотиб, инсон организмига таъсирлари ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатмоқда.
“Аслида бундай одамларнинг вакциналарни зарарли дейишига ҳеч қандай асосли фикри йўқ ва уларнинг гап-сўзлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Боиси, улар ушбу вакциналарни ишлаб чиқариш ва синов жараёнларида, қолаверса, юртимиздаги эмлаш тадбирларида иштирок этмаган”, - деди Отабеков.
У Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасининг 3 дозаси билан эмланган фуқаро сифатида мамлакатга олиб келинаётган барча вакциналар қаторида ушбу воситанинг ҳам сифати ва самарадорлиги мутахассислар томонидан тўлиқ исботланганини билдирди.
“Қолаверса, соғлом фикр билан ўйласак, бугун вакцинадан бошқа ушбу касалликни енга оладиган бирорта ҳам самарали восита кўринмаяпти. Яъни касалларни рўйхатга олиш, беморларни шифохоналарга ётқизиш ва даволаш билангина бу хасталикни енга олмаймиз. “COVID-19” инфекциясини олдини олиш учун эса жамоавий иммунитет керак. Жамоавий иммунитет фақат икки йўл – оммавий касалланиш ва эмланиш билангина шаклланади”, - дея таъкидлади мутахассис.
Маълумки, бугун дунёдаги саноқли мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам 18 ёшдан юқори бўлган фуқароларни “COVID-19”га қарши оммавий эмлаш учун барча шароитлар яратиб берилган. Айни пайтга қадар мамлакатга 7,4 миллион доза вакцина олиб келинди. 3,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро эса ковидга қарши эмланди.
“Шундай экан, бу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигимиз, аксинча барчамиз давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз лозим. Зеро, бу ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги учун жуда муҳим”, - дея хулоса қилди Отабеков.
Пресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Мирзиёев администрацияси ходимлари COVIDга қарши эмланганми - Шерзод Асадов жавоби
Янгиликлар лентаси
0