Жамият

Мактаб битирувчисига аттестат бериш тартиби ўзгартирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровУченики идут на занятия
Ученики идут на занятия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Ўзбекистонда мактаб битирувчисига меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий бўлади.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистонда мактабларнинг 10–11-синф ўқувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди.

“Бундан буён мактаб битирувчисига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий қоида бўлади. Бу тизим давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат таълим ташкилотлари билан бирга йўлга қўйилади”, – деди президент.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, олиб борилган амалий ишлар натижасида ўтган 8 ой мобайнида "ёшлар дафтари"га кирган 430 минг нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Жумладан, "темир дафтар"даги оилалар фарзандлари бўлган 2 мингдан зиёд талабаларнинг контракт пули тўлаб берилди.
Бундан буён ҳар қандай инвестиция лойиҳасининг бош мақсади аввало ёшлар бандлиги масаласини ҳал этишга қаратилиши керак. Бу ҳамма жойда ўзгармас қоидага айланиши зарур.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала