Ўзбекистонда “Келажак лидерлари” захира кадрлари шакллантирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Oбуна бўлиш
Ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захираси тасдиқланади.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари” шакллантирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди.
“Шу билан бирга, кўплаб иқтидорли ўғил-қизларимиз хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқимоқда, илм-фан билан шуғулланмоқда, йирик ва етакчи компанияларда иш олиб бормоқда. Биз ана шундай юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз”, - деди давлат раҳбари.
Уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизим жорий этилади.
Мирзиёев ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсат қатъий давом эттирилишини билдирди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2020
Фикрларингизни қўрқмасдан менга айтинг - президент Қаршида ёшлар билан учрашди
Бунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқлайдилар.
Жорий йилдан бошлаб бундай иқтидорли ёшлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет элларда стажировка ўтайди.
Шунингдек, халқаро нуфузли рейтингларда минѓталикка кирган олийгоҳни туггатган ва чет элда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади.
Янгиликлар лентаси
0