Миграция

Ўзбекистонлик мигрантлар Москвада коронавирусга қарши қандай ва қаерда эмланиши мумкин?

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишВакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ "Садовод"
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ Садовод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Россия президенти топшириғига биноан меҳнат мигрантлари COVID-19 га қарши эмланиши мумкин. Эмланиш учун аризани иш берувчилар беради. Эмлашнинг биринчи кунида 4 мингга яқин хорижликлар ковиддан ҳимояланди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Иккита тиббиёт пунктига ташкиллаштирилган ҳолда олиб келиш, қоғозбозликнинг деярли умуман йўқлиги, асосийси – бепул. Россия пойтахтида меҳнат мигрантларини эмлаш ишлари қандай бошлангани – Sputnik репортажида.
Москвада 29 июнь куни хорижлик ишчиларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланди. Бир неча кун аввал Россия президенти Владимир Путин бу жараённи бошлаш вазифасини топширган эди.
Москвадаги коронавирусга қарши курашиш чоралари чет эл фуқароларини эмлаш жараёнини бошлаш учун сабаб бўлди. 18 июндан пойтахт ҳукумати савдо-сотиқ, хизмат ва умумий овқатланиш соҳаларидаги компанияларни камида 60 фоиз ходимларини эмлашни мажбурий қилиб белгилади. Москвада мигрантлар учун махсус иккита эмлаш пунктлари иш бошлади – Сахарово қишлоғидаги миграция марказида ва “Садовод” савдо маркази ҳудудида.
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Миграция
Москвада мигрантларни эмлаш пункти очилди
Бу жойлар ҳар куни эрталаб соат 8:00 дан кечқурун соат 20:00 гача ишлайди. Шаҳардаги 175-сонли поликлиника бош шифокори Андрей Федорукнинг Sputnik агентлигига маълум қилишича, хорижликлар пулли эмланмоқда, лекин мигрантларнинг ўзи пул сарфламайди.
“Эмланиш нархи – 1300 рубль, бу янги бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинаси, - деди у. – Компаниялар мигрант ходимларини эмлаш учун шаҳар маъмуриятига ходимларнинг маълумотлари тўлдирилган рўйхатни тақдим этишади, биз шартнома имзолаймиз, эмлашнинг санаси ва вақтини келишиб оламиз. Кейин мигрантлар ташкиллаштирилган ҳолда келтирилади”.
Москва компаниялари чет эллик ходимларини “Садовод” савдо марказига автобусларда олиб келишмоқда. У ердаги эмлаш пунктида ҳамширалар ва полиция навбатчилик қилади. Чодирли эмлаш пунктига кираётган кишири ҳарорати ўлчанади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ниқоб тақиш ва масофа сақлашга риоя қилинаётгани назорат қилади.
Кунига иккита эмлаш пунктида тахминан 4 минг хорижлик эмланмоқда, улар орасида коронавирусни бошдан кечирганлар ҳам бор.
Тиббиёт ходими Фаридун Якубов келганларга эмланиш маъносини тушунтиради – янги ҳиндча штаммга қарши эмланмоқда даркор. “Спутник Лайт” унга қарши тура олади. Рус тилини унча яхши билмайдиган айрим мигрантларга Фаридун она тили тожик тилида тушунтиради.
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ Садовод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Россия
Москвадаги “Садовод” савдо марказида кунига ўртача икки мингдан зиёд мигрант эмланмоқда
“Мен Брянск вилоятида тиббиёт коллежида ўқидим”, - дейди у. – 2017 йили уни тамомлагандан сўнг Москвага кўчиб келиб, ишлай бошладим. Пандемия бошланганда аввал бошдан ковид бригадасида эдим, энди эса бу ерда ишлаяпман”.
Ҳозирда пилот тарзида кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш жараёнини тезлаштириш учун Москва ҳукумати эмланиш учун керак бўладиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартирди. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакат фуқароларидан паспорт маълумотлари талаб қилинади, холос. Қолган мигрантлар яна патент, Россияда вақтинча яшаш рухсатномаси ёки яшаш гувоҳномаси маълумотларини илова қилишлари керак.
© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишЛюди возле пункта вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ Садовод - Sputnik Ўзбекистон
1/5
Люди возле пункта вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишМедицинский работник во время вакцинация мигрантов от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ Садовод - Sputnik Ўзбекистон
2/5
Медицинский работник во время вакцинация мигрантов от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишРоссийская вакцина "Спутник Лайт", применяемая для вакцинации на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон
3/5
Российская вакцина "Спутник Лайт", применяемая для вакцинации на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишВакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ "Садовод"
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ Садовод - Sputnik Ўзбекистон
4/5
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ "Садовод"
© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишВакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ "Садовод"
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ Садовод - Sputnik Ўзбекистон
5/5
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ "Садовод"
1/5
Люди возле пункта вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
2/5
Медицинский работник во время вакцинация мигрантов от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
3/5
Российская вакцина "Спутник Лайт", применяемая для вакцинации на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
4/5
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ "Садовод"
5/5
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ "Садовод"
Ўзбекистонлик Назира Тошболтаева ҳужжатларни тўплаш ва вакцина олиш осон эканини айтади. “Ўзимни яхши қиляпман”, - дейди у.
Ўзбекистонлик ошпаз Ҳусанбой Эркабоев ҳам эмланиш жараёнидан мамнун.
“Ҳаммага эмланишни тавсия қиламан. Керак, ковид ҳозиргача айланиб юрибди, - дейди у. – Бу ерда ҳаммаси тез бўлиб ўтди, асосийси, хайрихоҳлик билан. Сени кулиб қарши олишлари муҳим”.
Бунга жавоб ҳамшира Екатерина Борисова мулоҳаза билдиради: “Қандай қарши олмаслик мумкин? Улар ўзга юртда, биз уларга ҳаммасини тушунтирамиз. Айтганча, улар билан ишлаш осон, ҳар бирини беш дақиқада эмлаяпмиз”.
Эмлаш пунктидан чиқишда мигрантларни ҳамшира Ольга кутиб туради. У эмланиш тўғрисидаги барча саволларга жавоб беради ва ҳар бир кишига яхши кун тилайди.
“Тиббиёт соҳасида ишлаб туриб, умуман одамларга яхши муносабатда бўласан, лекин биз хорижликлар билан ишлашни бошладик ва уларга янада алоҳида эътибор қаратишга интиляпмиз, - дейди Ольга. Кўпроқ одамлар эмланиши ва ковид билан боғлиқ вазият яхшиланишини истаймиз”.
Курьеры служб доставки Delivery Club и Яндекс Еда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Миграция
Delivery Club мигрант-курьерлари ковидга қарши эмланади
Аввалроқ Россия ССВ жамоавий иммунитет шаклланиши учун кузга қадар аҳолининг камида 60 фоизини коронавирусга қарши эмлаш вазифасини қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала