Пенсиялар ошиши, шифокорлар учун имтиёзлар: Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?

© Foto : Gena96Календарь с числами
Календарь с числами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 июлдан ёшига доир энг кам пенсия миқдори 20%га оширилади, давлат органлари ходимларининг хизмат автомобиллари учун махсус рақамлар жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Ўзбекистонда қонунчилигида 1 июлдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилмоқда.
Пенсия, нафақа, субсидиялар:
Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади;
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади;
Тиббиёт:
Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади;
Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади;
“Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилади;
Иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади;
Тадбиркорлик:
Асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади;
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этилади;
Янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади;
“Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;
Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади;
Давлат бошқаруви:
Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб борилади;
Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади;
Шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади;
Давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади;
Раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини рейтинг асосида таҳлил қилиш тизими жорий этилади;
Қонунчиликдаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар билан батафсил Ҳуқуқий Ахборот порталида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0