Сиёсат

Путин Россияга кириб келаётган мигрантлар учун янги қоидаларни жорий этди

© Sputnik / Sputnik / Фотобанкка ўтишLIVE_СПУТНИК: Прямая линия с Владимиром Путиным
LIVE_СПУТНИК: Прямая линия с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Россия Федерацияси раҳбари чет эл фуқаролари учун РФга кириб келиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришларни маъқуллади
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин чет эл фуқаролари учун мамлакатга кириб келиш қоидаларини ўзгартирувчи қонунга имзо чекди.
Қонунга мувофиқ, Россияга кириб келадиган чет элликлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари керак бўлади.
Шунингдек, мигрантлар ва сайёҳлар дактилоскопик рўйхатдан ўтишлари ва суратга тушишлари ҳам мажбурий этиб белгиланган.
Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2021
Миграция
Путин 15 июлгача меҳнат мигрантларини эмлашни ташкил этиш бўйича топшириқ берди
Ушбу қоидалар РФ ҳудудига визасиз тартиб орқали кириб келиб, мамлакатда узоқ вақт қоладиган, жумладан меҳнат фаолиятини амалга оширадиган чет элликлар учун жорий этилмоқда.
Таъкидлаш керакки, сал аввал Россияга кириб келадиган чет элликлар фақатгина меҳнат патентини расмийлаштиришда дактилоскопия ва медкомиссиядан ўтар эдилар. Бошқа мақсадлар билан кириб келувчи меҳмонлар буни амалга оширишга мажбур эмас эди.
Чет элликлар Россияга кириб келгач 30 кун давомида дактилоскопия топшириб, медкомиссиядан ўтишлари керак бўлади, агар улар 3 ойдан ортиқ муддатга келган бўлсалар, бу ишни 90 кун ичида амалга оширишлари мумкин.
Қонунчиликдаги ўзгаришлар 6 ёшгача бўлган болалар ва Беларус фуқароларига жорий этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала