Жамият

Собиқ СССР давлатлари биринчи шахсларидан кимлар "Спутник V" билан эмланди?

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишНовый пункт вакцинации от COVID-19 в ТЦ "Тройка"
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Собиқ иттифоқ майдонидаги мамлакатларнинг қатор бош вазирлари ва президентлари коронавирус инфекциясига қарши ҳимоя воситаси сифатида Спутник V вакцинасини танлашга қарор қилдилар
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Собиқ иттифоқ давлатларининг бир қанча бош вазирлари ва президентлари коронавирус инфекциясидан ҳимоя тариқасида Россиянинг "Спутник V" вакцинасини танлашди.
Жумладан, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Қозоғистон раҳбари Касим-Жомарт Токаев, Қозоғистоннинг биринчи президенти Елбаси Нурсултон Назарбоев ва бош вазир Аскар Мамин, Беларус ва Абхазия ҳукуматлари раҳбарлари Роман Головченко ва Александр Анкваб, шунингдек, Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибилов "Спутник V" вакцинаси билан эмланди.
Денис Логунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Жамият
"Спутник V" яратувчиси унинг ҳинд штаммига қарши самарадорлигини айтди
Россияликлар орасида COVID-19 касаллиги бўйича олинган таҳлиллар натижаси "Спутник V" самарадорлилиги 97,6 фоизни ташкил қилишини кўрсатди. Беморлар 2020 йилнинг 5 декабр санасидан 2021 йилнинг 31 март санасига қадар препаратнинг иккала компоненти билан эмланган.
"Спутник V" кучли аллергия келтириб чиқармайди. Оддий музлаткичда сақлаш мумкин. Нархи битта инъекция учун 10 доллардан паст, бу эса препаратнинг бутун дунё бўйича чўнтакбоплигининг асосий омилидир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала