"Толибон" Аҳмад Шох Масъуд уйини эгаллаб олди

© AP / Allauddin KhanБоевики движения Талибан*
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Oбуна бўлиш
Гарчи ушбу ғалаба - ҳарбий жиҳатдан унчалик салмоқли бўлмасада, аммо имидж жиҳатдан ўта улкандир, деб ёзади нашр.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Толиблар отряди шимолий Тоҳар провинциясида Фарҳор туманида Аҳмад Шоҳ Масъудга тегишли "Чамани Хустдех" тарихий қароргоҳини эгаллаб олди.
Тарихий бинони эгаллаб олгач, толиблар намойишкорона унда мажлис ўтказдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ближнее зарубежье.
Гарчи ушбу ғалаба - ҳарбий жиҳатдан унчалик салмоқли бўлмасада, аммо имидж жиҳатдан ўта улкандир, деб ёзади нашр.
Афғонистоннинг миллий қаҳрамони Аҳмад Шоҳ Масъуд келиб чиқиши тожик бўлган ва умрининг сўнгги йилларида толибларга, "Ал-Қоида" эмиссарларига ва бошқа террористик уюшмаларга қаршилик кўрсатиш етакчиси бўлган ва айнан улар қўлида вафот этган.
"Чамани Хустдех" қароргоҳи Аҳмад Шоҳ Масъуд ўз штаб-квартираси сифатида фойдаланган таянч нуқталаридан бири бўлган.
Қароргоҳдан айни вақтда музей сифатида фойдаланиб келинган: унда кўплаб артефактлар ва эсдалик нарсалар сақланган. Агар толиблар бинони талон-тарож қилиш ёки йўқ қилиш қарорини қабул қилса, Афғонистон нафақат обрў жиҳатдан, балки маданий жиҳатдан катта йўқотишга юз тутади.
Янгиликлар лентаси
0