Тошкент учун электробус харид қилишга иккита халқаро ташкилот 3,9 млн доллар ажратади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЭлектробус на зарядке
Электробус на зарядке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Oбуна бўлиш
6 йил муддатга мўлжалланган лойиҳага икки халқаро донор - БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн доллар ажратилиши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида ва “Атмосферага зарарли моддаларни кам чиқарувчи автотранспорт воситаларига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш” дастури доирасида Тошкент шаҳри учун электробуслар харид қилинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳри мисолида шаҳар жамоат транспортида электротранспортдан жадал равишда фойдаланишни жорий этиш йўли билан атроф — муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, ушбу тажриба Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилиши мумкин.
“Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш ҳамда пилот лойиҳа тариқасида шаҳарда "яшил транспорт йўлагини" жорий этиш режалаштирилган. Олти йил муддатга мўлжалланган лойиҳага донорлар БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри учун 300 дона электробус сотиб олиш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйган эди. Ҳужжат билан 3 йил ичида харид қилинадиган транспортларнинг умумий қиймати 1 трлн сўм атрофида бўлиши назарда тутилган эди.
В Ташкенте началось тестирование китайского электробуса Yutong. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2020
Пойтахтда яна бир электробус синовдан ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0