Жамият

Тошкентда Россия тиббиёт университети филиали очилади

© Sputnik / Юрий АртамоновПамятник основоположнику военно-полевой хирургии Николаю Ивановичу Пирогову в Москве
Памятник основоположнику военно-полевой хирургии Николаю Ивановичу Пирогову в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Тошкентда Россия таълим стандартларига мувофиқ рус тилида дарс ўтиладиган тиббиёт университети филиали очилди.
ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. Келгуси ўқув йилидан бошлаб Тошкентда Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг филиали очилади. Бу ҳақида 28 июнь куни имзоланган президент қарорида айтиб ўтилган.
Филиал таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди;
Таълим Россия стандартларига мувофиқ, рус тилида олиб борилади;
Ўқув дастури Пирогов номидаги РМТТУ томонидан тасдиқланади;
Филиал битирувичларига Ўзбекистон олий таълими намунасидаги диплом берилади;
Филиал Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 103-уй манзилида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
Қабул параметрлари Васийлик кенгаши томонидан мавжуд талаб асосида шакллантирилади;
Филиал битирувчилари давлат тиббий муассасаларида камида 5 йил ишлаш шарти билан ишга тақсимланади;
Филиалга ўқишга қабул қилинадиган талабалардан 40 % - грант асосида ўқитилади;
2021-2022 ўқув йилида ССВ таклифга биноан “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобида 35 нафар ўзбекистонлик талабалар грант асосида Россиядаги Пирогов номидаги РМТТУда ординатура дастурлари бўйича ўқитилади;
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Пирогов номидаги Россия МТТУнинг филиалини очиш ҳақида май ойининг охирида Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегация ташрифи давомида келишиб олинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала