Сиёсат

Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди

© REUTERS / KEN CEDENOЭнтони Блинкен встретился с Абдулазизом Камиловым, 1 июня 2021
Энтони Блинкен встретился с Абдулазизом Камиловым, 1 июня 2021  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
ТИВ раҳбаралари учрашувида Энтони Блинкен АҚШ Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш истагида эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Кеча, 1 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди, деб хабар қилмоқда АҚШ ташқи ишлар муассаси.
АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон томонидан узоқ вақт давомида амалга оширилаётган, Афғонистонда ишончли тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун Абдулазиз Камиловга миннатдорлик билдирди.
Шунингдек Ўзбекистоннинг Афғонистон билан сиёсий ва иқтисодий йўналишда ҳамкорлик қилишга қаратаётган эътиборини қўллаб-қувватлади ва ушбу ишлар келажакда Марказий ва Жанубий Осиёга фаравонлик олиб келишига ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Учрашув давомида Блинкен бу йил АҚш ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йилллигини нишонлашини ҳамда АҚШ Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш истагида эканини маълум қилди.
Шунингдек давлат котиби Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, жумладан инсон ҳуқуқлари ва демократия мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2021
Сиёсат
Абдулазиз Камилов: Толибон – террорчи ташкилот эмас
Ундан ташқари Энтони Блинкен Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ўзаро муносабатларни яхшилашга қаратилган ташаббусларини юқори баҳолади ва АҚШ ҳамда Ўзбекистоннинг С5+1 форматидаги фаол ҳамкорлигини қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 15-16 июл кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидагиги юқори даражали халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Унда барча Марказий Осиё давлатлари, Афғонистон ва Покистон, АҚШ ва бошқа давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Анжуманнинг асосий мавзулари - Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ҳамда ҳудудий хавфсизлик масалаларилир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала