Жамият

Ўзбекистонда одам савдоси камайди – АҚШ

CC0 / Pixabay / Насилие, архивное фото
Насилие, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Сўнгги йил давомида Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнат каби жиноятлар бўйича вазият анча яхшиланган.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. АҚШ Давлат Департаменти эълон қилган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда одам савдоси ҳолатлари камайган.
Хусусан, Республика одам савдоси бўйича умужаҳон антирейтингида 3- ўриндан 2 –ўринга (Tier2) кўтарилган.
Қўшни давлатлар орасида Афғонистон тўртинчи (Tier3), Покистон учинчи “Tier2 watchlist” – ўринларни эгаллаган. Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон – иккинчи ўринни эгаллашган.
© ГосДеп СШАТорговля людьми и рабство в ЦА
Торговля людьми и рабство в ЦА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Торговля людьми и рабство в ЦА
Тадқиқотчилар айтишига қараганда, Ўзбекистонда қонунчилик такомиллаштирилиши, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши Миллий комиссия фаолияти туфайли - ушбу жиноят тури бўйича вазият анча яхшиланган.
Лекин ҳалигача, айрим ҳудудларда пахта ва фермер далаларида мажбурий меҳнат ҳолатлари, кўча тозалашларда ўқитувчи ва шификорларн ишлатиш, Россия ва Сурия ҳудудларида Ўзбекистон фуқароларининг мажбурий меҳнат ва жинсий қулликка жалб қилиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда, - дейилган ҳисоботда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала