Пандемияда Ўзбекистонда сайлов қандай ўтказилади - Гулистон ҳужжати ҳақида тафсилотлар

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЖенщина голосует на избирательном участке во время выборов президента Узбекистана. Архивное фото
Женщина голосует на избирательном участке во время выборов президента Узбекистана. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Oбуна бўлиш
Халқаро анжуман якунида Гулистон ҳужжати қабул қилинди. Унда Ўзбекистоннинг сайлов сиёсати ва қонунчилигини такомиллаштиришга оид тавсиялар назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Гулистон шаҳрида "Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.
Конференциянинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Пьер фон Аркс, БМТТДнинг Ўзбекистондаги Доимий вакили Матильда Димовска ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаев сўзга чиқди.
Выборы в парламент Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Президент сайловлари: сайловолди жараёнига қачон старт берилади?
Академик Саидов таъкидлаганидек, замонавий дунёда эркин ва адолатли сайловлар демократлаштириш жараёнининг ҳал қилувчи омили ва халқ иродасини ифода этувчи асосий воситалардан бири ҳисобланади. Зеро, сайловлар жамиятнинг сиёсий ҳокимиятини ягона, ажралмас, давлат ҳокимиятига айлантиришга хизмат қилади.
Сўнгги йилларда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда давлат ва жамиятни демократлаштириш ҳамда модернизация қилиш бўйича жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада бугунги кунда мамлакат демократик талабларга жавоб берадиган замонавий миллий сайлов тизимига эга.
Конференция ўз ишини учта шўъбада давом эттирди.
Биринчи шўъба – “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва сиёсий партияларнинг президент сайловида иштирокини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон тажрибаси” деб номланган. Унда Давлат ва ҳуқуқ институти, Олий суд, шунингдек мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бешта сиёсий партия раҳбарлари ўзаро фикр алмашдилар.
Как голосовали узбекистанцы в Санкт-Петербурге на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Ўзбекистонда президент сайловига қанча маблағ ажратилади
Иккинчи шўъба – “Фуқаролар сайлов ҳуқуқлари таъминланишининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: халқаро ва хорижий мамлакатлар тажрибаси” мавзуида иш олиб борди. Бунда ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, БМТТД, МДҲ Парламентлараро Кенгашининг сайлов масалалари бўйича экспертларининг фикрлари тингланди.
Учинчи шўъба – “Замонавий шароитда Ўзбекистон сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш” мавзусига бағишланди. Унда Парламентлараро Иттифоқ, Ж.Неру университети (Ҳиндистон) мутахассислари, шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда миллий экспертлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Хорижий экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилиги шу давргача бўлиб ўтган сайловлар давомида тўпланган миллий тажриба, илғор хорижий сайлов амалиёти, шунингдек халқаро стандартлар, фуқароларнинг сиёсий онги ҳамда электорал маданиятининг ўсиши, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бориши ва талабларини ҳисобга олган ҳолда жадал такомиллашиб бормоқда.
Янги Ўзбекистоннинг замонавий сайлов тизими яратилиши кўп йиллик эволюцион жараён ва ҳар томонлама сиёсий мулоқот маҳсулидир.
Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Сайлов кодексига ўзгартириш киритилди
Мамлакатда соғлом партиялараро рақобат ва барча партияларга сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар яратилган ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларини адолатли тақсимлаш, овоз беришнинг ҳалол ва қонуний бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилган. Бошқача айтганда, навбатдаги Президент сайлови кўп партиявийлик, номзодлар рақобати, очиқлик, фикр эркинлиги ва чинакам танлов шароитида ўтказилади, деб таъкидлаш учун барча асослар мавжуд.
Конференцияда пандемия шароитида сайлов жараёнига янги технологияларни жорий этиш, сайлов тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш ва уларни ҳуқуқий тартибга солишни янада кенгайтириш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди.
Халқаро анжуман якунида Гулистон ҳужжати қабул қилинди. Унда Ўзбекистоннинг сайлов сиёсати ва қонунчилигини такомиллаштиришга оид тавсиялар назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0