Дунёда

Россия ТИВ Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқилиши юзасидан баёнот берди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш НАТОнинг МОда қайтадан жойлаштиришга айланмаслиги керак - РФ ТИВ.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш жараёни АҚШ ва НАТО инфратузилмасини Марказий Осиё давлатларига қайтадан жойлаштиришга айланмаслиги керак, деди Замир Кабулов, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Осиёни иккинчи департаменти директори.

"Бу жараён, айтгандай, АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистон Ислом Республикасининг қўшни давлатларига, айниқса Марказий Осиёга қайтадан жойлаштиришга айланиб кетиши мумкин эмас ва айланмаслиги керак. Биз бундай сигнал аллақачон турли даражаларда Вашингтонга юборганмиз, умид қиламанки у эшитилади", - деди у Кабулов.

Аввалроқ АҚШ администрацияси Афғонистондаги қўшинларини иттифоқчилар билан келишилган ҳолда 1 майда бошлаб, 11 сентабрга қадар олиб чиқиб кетишини маълум қилганди.
Американские военные на юго-востоке Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ҳафта охиригача АҚШ шошилинч равишда Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқади
АҚШ ва НАТО бўйича иттифоқчилари 2001 йилда Афғонистонда ҳарбий операцияни бошлаганди. Ҳарбий амалиёт 2001 йил 11 сентябрдаги терактга жавобан "Енгилмас озодлик" кампанияси доирасида амалга оширилди. 2014 йилда Афғонистон, АҚШ ва НАТО иттифоқчиларга Афғонистонда чекланган ҳарбий кучни сақлашга имкон берувчи хавфсизлик тўғрисидаги битимни имзоладилар. 2015 йил 1 январдан бошлаб жанговар операция "Қатъий қўллаб-қувватлаш" жанговар бўлмаган миссияси билан алмаштирилди.
"Ҳозирги қийин вазиятдан чиқишнинг ягона йўли - бу мамлакатдаги барча йирик этник-сиёсий кучлар, шу жумладан “Толибон”* ҳаракати вакиллари иштирокида янги коалицион ҳукуматни тузиш, деб ҳисоблаймиз. Бироқ афғон томонлари ўзлари келишиши керак", - деди Кабулов.
Унинг сўзларига кўра, "халқаро ҳамжамият тегишли кўмакни беради, чунки афғонлар ҳозирча муваффақиятга эриша олмаяпти, аммо келажакдаги ҳукумат тузилмаси конфигурацияси ва параметрлари тўғрисида якуний қарорни ўзлари қабул қилишади".
Афганский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Дунёда
Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон: АҚШ 9 минг афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда
"Ишонамизки, кузга келиб жангарилар лагеридаги “қайноқ бошлар” тинчланади, яна музокара жараёнини бошлаш учун қулай фурсат келади", - деб қўшимча қилди юқори мартабали дипломат.
Кабуловнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси яқин келажакда "кенгайтирилган учлик" (Россия, АҚШ, Хитой ва Покистон) форматида Афғонистон бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди чақирилишини истисно этмайди.
"Россия, АҚШ, Хитой ва Покистон иштирокида кенгайтирилган учлик форматида биргаликда ишлашни давом эттирмоқдамиз. Яқин келажакда унинг навбатдаги раундини чақиришни истисно этмаймиз. Бундан ташқари, Москва форматидаги навбатдаги учрашувни ташкил этиш имконияти ёдимизда, маълумки, Афғонистон атрофидаги минтақа барча давлатларини, шунингдек АҚШни бирлаштиради", - деди Кабулов.
Унинг сўзларига кўра, "БМТ, хусусан, Хавфсизлик Кенгаши механизмларини қўллаш, бизнинг назаримизда, кейинроқ босқичда - афғон томонлари тинчлик битимини имзолашга келганида мақсадга мувофиқ бўлади".
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала