Иқтисод

ТМЗ Украинанинг "Антонов" заводига авиадеталлар етказиб беради

© ТМЗВстреча в Киеве учредителя инвестиционной компании "Welfare Investment Alliance" Алишера Абдуалиева с гендиректором ГП "Антонов" Сергеем Бычковым
Встреча в Киеве учредителя инвестиционной компании Welfare Investment Alliance Алишера Абдуалиева с гендиректором ГП Антонов Сергеем Бычковым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Украинанинг "Антонов" давлат корхонаси Тошкент механика заводида авиация деталлари учун буюртма жойлаштириш имкониятини ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Тошкент механика заводи (ТМЗ) Украинанинг "Антонов" давлат корхонаси билансамолётлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериш борасида шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда ТМЗ.
Завод бош директори Зафар Исоқов ва "Антонов" корхонаси бош директори Александр Двейрин ҳамда Welfare Investment Alliance билан биргаликда Тошкентда авиация соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қлишди.
“Олдин ишлаб чиқилган маҳсулотларни экспорт қилиш, ТМЗ ва “Антонов” орасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш асосида замонавий самолётлар учун деталлар ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Томонлар ТМЗнинг техник потенциали ва “Антонов” ДК буюртмасига асосан самолёт деталлари ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш мақсадида йўл харитасини мувофиқлаштириш ҳамда мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олишди.
© ТМЗВстреча в Киеве учредителя инвестиционной компании "Welfare Investment Alliance" Алишера Абдуалиева с гендиректором ГП "Антонов" Сергеем Бычковым
Встреча в Киеве учредителя инвестиционной компании Welfare Investment Alliance Алишера Абдуалиева с гендиректором ГП Антонов Сергеем Бычковым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Встреча в Киеве учредителя инвестиционной компании "Welfare Investment Alliance" Алишера Абдуалиева с гендиректором ГП "Антонов" Сергеем Бычковым
Ўзбекистонда авиация саноати бир вақтлар 45 минг киши ишлаган ТАПОиЧ заводига асосланган эди. Корхона 1941 йилда Москва вилоятидан эвакуация қилинган авиазавод асосида пайдо бўлган эди. ТАПОиЧда Ил-76 транспорт самолётлари ҳамда яқин масофага учувчи Ил-114 йўловчи самолётларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди. Ундан ташқари Ан-70 самолётлари учун қанотлар ишлаб чиқарилар эди.
На территории Ташкентского механического завода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2020
Жамият
Мен авиация саноатини қайта тиклашни орзу қиламан – Мирзиёев  
2014 йилнинг январ ойида авиация заводи “Тошкент Механика заводи” АЖ сифатида қайта ташкил қилинган эди. Корхонада Ил-114 ва Ил-76 самолётлари учун деталлар ишлаб чиқаришни қисман сақлаб қолиш режалаштирилган эди.
Айни дамда ТМЗ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига киритилган бўлиб, у ерда асосан қурилиш конструкциялари, маиший маҳсулотлар, автомобиллар, темирйўл ва қишлоқ хўжалик техникаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.
2020 йилнинг декабр ойда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир вақтлар Ўзбекистон ўз “қўлиб билан ёпган” авиация саноатини қайта тиклашни орзу қилишини айтиб ўтган эди.
© ТМЗВстреча в Киеве учредителя инвестиционной компании "Welfare Investment Alliance" Алишера Абдуалиева с гендиректором ГП "Антонов" Сергеем Бычковым
Встреча в Киеве учредителя инвестиционной компании Welfare Investment Alliance Алишера Абдуалиева с гендиректором ГП Антонов Сергеем Бычковым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Встреча в Киеве учредителя инвестиционной компании "Welfare Investment Alliance" Алишера Абдуалиева с гендиректором ГП "Антонов" Сергеем Бычковым
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала