Жамият

Тошкентда ковидга чалинган беморларни тақсимловчи марказлар қайтадан очилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаСтроительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области
Строительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Бешинчи июль, душанба куни "Ўзэкспомарказ"да коронавирусга чалинган беморларни қабул қилиш маркази фаолияти ҳам қайта ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Тошкент шаҳрида "Ўзэкспомарказ" кўргазма мажмуаси базасида, шунингдек "Универсал" ва "Ёшлик" спорт мажмуаларидаги коронавирусга чалинган беморлар учун тақсимлаш марказлари қайта очилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг телеграм каналида хабар берилди.
Видеода акс этган тасвирларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2 июльга ўтар кечаси ушбу марказга ташриф буюрган. Марказ шу соатдан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Жамият
Ўзбекистонда янги карантин чекловлари киритилди
Марказ 504 койка-ўринга мўлжалланган, шу жумладан 60 ўринли реанимация бўлими ҳам тайёр ҳолатга келтирилган.
Шифохонада барча нарса шай ҳолатга келтирилган ва беморларни кутиб олиш учун шифокорлар гуруҳи жалб қилинган.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 июлга ўтар кечаси "Универсал" спорт мажмуаси базасида 770 ўринли тақсимлаш марказини очиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, ҳоким 5 июль, душанба куни "Ўзэкспомарказ" кўргазма мажмуаси негизида 700 ўринли тақсимлаш маркази ишини ҳам қайта тиклашга кўрсатма берди.
Медперсонал Распределительного центра впервые получил зарплату - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2020
Жамият
Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда
Жами бўлиб 2000 нафар бемор учун жойлар захираси шакллантирилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус билан боғлиқ вазият бутун дунёда сингари Ўзбекистонда ҳам тобора жиддий тус олмоқда.
Жумладан, 24 июнь куни Инновациялар вазирлиги Ўзбекистонда ҳам юқумлироқ ва хавфлироқ ҳисобланган "дельта" коронавирус штаммини аниқлаганини тасдиқлади.
Коронавирус тарқалиши фонида 28 июндан бошлаб карантин чекловлари кучайтирилди. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала