Камилов АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан музокара ўтказди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаКамилов обсудил со спецпредставителем США решение афганского конфликта
Камилов обсудил со спецпредставителем США решение афганского конфликта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили билан музокара ўтказди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди.
Томонлар афғон можаросини ҳал қилишнинг ҳозирги ҳолати истиқболларини ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чораларни муҳокама қилди.
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Камилов Пентагон раҳбари билан Афғонистонни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди
Афғонлараро музокараларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш ва минтақавий савдони ривожлантириш, инвеститсия ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, Афғонистонни минтақавий жараёнларга интеграциялашувини тезлаштиришга ўзаро интилишнинг мавжудлиги таъкидланди.
АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили жорий йил 15-16-июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ишида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0