Иқтисод

Мирзиёев давлат харидлари тизимига оид қарорни имзолади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишОплата ЖКХ
Оплата ЖКХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Ўзбекистонда давлат харидлари тизими такомиллаштирилади.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2020
Иқтисод
Мирзиёев: баландпарвоз гаплар билан иқтисодиётни юритиб бўлмайди
2021 йил 5 июлдан тегишли (24 та) корпоратив буюртмачилар:
- давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ҳамда ОАВда жойлаштиради;
- товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати БҲМнинг 25 минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритади.
- Шунингдек, мазкур корпоратив буюртмачилар учун индивидуал тарзда Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинади.
Экран, транслирующий биржевые графики и диаграммы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2021
Иқтисод
Янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун маъқулланди – асосий ўзгаришлар
Қарорга кўра:
- етказиб берувчиларнинг дастлабки малака танловини ўтказиш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади;
- омбор ва транспорт логистикасини бошқариш тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали “E-ombor” товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизими жорий этилади.
Карор билан Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала