Жамият

Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСини қуришга тайёр - МАГАТЭ

© Sputnik / Рамиз БахтияровМакет АЭС
Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСни қуришга тайёр - Халқаро атом энергияси агентлиги.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) экспертлари республикада атом электр станциясини қуриш учун танланган жойни ўрганиб чиқишди ва барча ишлар хавфсизлик талабларига жавоб беради деган хулосага келишди.
Шавкат Абдукамилов, начальник управления науки, инновации и подготовки кадров агенства УзАтом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
Абдукамилов: битирувчи-атомчилар дарҳол ўзбек АЭСи пультига яқинлаштирилмайди
12 кун ичида инспекторлар атом энергетикаси дастури учун инфратузилмани ривожлантириш жараёнини ҳар томонлама баҳолашди ва ижобий қарор қабул қилишди. Шунингдек, улар Ўзбекистонга биринчи атом электр станциясини қуришга тайёргарлик кўришда ёрдам бериш бўйича тавсиялар ва таклифлар беришди.
"Ўзбекистон ўзининг ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришди", - деди МАГАТЭ гуруҳ раҳбари Милко Ковачев.
Ураннинг катта захираларига эга бўлган республика бу каби объектларни эксплуатация қилишда устунликка эга ва АЭСнинг ишга тушириш мамлакат учун катта ютуқ бўлади, деган фикрда МАГАТЭ мутахассислари.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябр ойи бошида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. "Росатом" давлат корпорацияси ВВЭР-1200 реакторлари билан "3+" авлоди 2та энергия блоклари комплексини қуриш режалаштирди.
Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске, Украина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2021
Иқтисод
Ўзбекистонда АЭС ишга тушса бошқа республикаларда ҳам қизиқиш пайдо бўлади – эксперт
Станция қуриш учун Жиззах вилоятининг Тузкан кўли яқинидаги жой танланди.
2019 йил феврал ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019-2029 йилларда мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлади. Ҳужжатда Россия ҳукумати кредити билан 2022 йилда атом электр станциясининг қурилиши бошланиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала