Жамият

Ўзбекистон вакциналарни қандай нархда сотиб олмоқда

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтиш Вакцинация от COVID-19
 Вакцинация от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
ССВ Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналарнинг нархи ва коронавирусдан даволанаётган беморларга сарфланаётган маблағлар ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналарнинг нархи ва коронавирусдан даволанаётган беморларга сарфланаётган маблағлар ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, Зангиотадаги махсус шифохонада даволанаётган ўрта оғир аҳволдаги беморни даволаш учун давлат бюджетидан 35 млн маблағ ишлатилади. Реанимацияда даволанаётган оғир аҳволдаги бемор учун эса 60 млн сўмгача маблағ сарфланади.
Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Жамият
Озодбек Назарбеков жонли эфирда узатилаётган кўрсатувда эмланди
“Бугунги кунда фойдаланилаётган вакциналар 10 доллардан 60 долларгача нархларда сотиб олингани эътиборга олинса, иқтисодиёт нуқтайи назаридан қаралса давлатга аҳолини эмлаш арзон ва хавфсиз ҳисобланади. Таққослайдиган бўлсак, эмланмасликдан нафақат ўзимизга, балки давлатга, халққа, иқтисодиётга ҳам зарар етказилади”, - деди Юсупалиев.
Коронавирусга қарши вакцина вирусли касалликларнинг барчасига қарши антитаначалар ҳосил қилади.
“2020 йилнинг охирида ижтимоий соҳа вакиллари: ўқитувчилар, тиббиёт ходимларини гриппга қарши вакцина билан эмлаган эдик. 1 млн 200 минг вакцина олинди. Кузатувларимиз шуни исботладики, эмланганлар орасида коронавирусга чалинганлар кам бўлди ва юқтирганларда ҳам касаллик енгил ўтди. Бугунги коронавирусга қарши ишлатилаётган вакциналар вирусга қарши ишлайди: унинг олдини олади ва енгил ўтишини таъминлайди”, - деди ССВ вакили.
Таъкидланишича, агар инсон организмида антитаначалар мавжуд бўлса ҳам вақт ўтиши билан антитаначалар миқдори пасайиши мумкин, шунинг учун эмланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала