Колумнистлар

Россия 2022 йилда зарба дронларини экспорт қилишни бошлайди: энг зўр намуналар

© Sputnik / Pavel Bednyakov / Фотобанкка ўтишИспытание дрона-такси в помещении Малой спортивной арены олимпийского комплекса "Лужники" в Москве
Испытание дрона-такси в помещении Малой спортивной арены олимпийского комплекса Лужники в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Россия мудофаа-саноат мажмуасининг технологик даражаси яқин ва узоқ чет эл мамлакатларини замонавий рақобатбардош дронлар билан таъминлаш имконига эга.
Россияда "Кронштадт" компаниялар гуруҳи томонидан Дубна илмий шаҳарчасида йилига ўнлаб бирликларда "Орион" учувчисиз учиш зарба аппаратларининг илк серияли ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмоқда. Завод рекорд даражада қисқа вақт ичида барпо этилмоқда ва 2021 йилнинг ноябрида ишга туширилади. "Кронштадт" компаниялар гуруҳи дронларни экспорт учун 2022 йилдан ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
"Орлан-10" дронини Мьянмага етказиб бериш тўғрисида яқинда имзоланган келишув Россия дронларининг халқаро бозордаги "дебюти" ҳисобланади.
В ДНР сообщили о сбитом в Докучаевске украинском беспилотнике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Дунёда
Жанговар дрон илк бор буйруқсиз одамларга ҳужум қилди
Бироқ, Россия Федерацияси президентининг ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин 2017 йил кузидаёқ Россия чет элга дронларни етказиб бериш бўйича 50 дан ортиқ аризаларни кўриб чиқаётганини айтган эди. Ўша вақтда учувчисиз техника РФ қурол экспорти умумий ҳажмининг 3 фоизидан кўп бўлмаган қисмини эгаллаган. Сўнгги уч йил ичида кўп нарсалар ижобий томонга ўзгарди, бугунги кунда Россияда ишлаб чиқарилган юқори технологик дронлар яқин ва узоқ чет эл давлатларида триумфал экспансияга маҳкум.
Дронлар соҳаси – жаҳондаги энг юқори технологик ва шиддат ила ривожланиб бораётган соҳадир. РФ ҳам унга ҳақли равишда катта эътибор қаратмоқда. Натижалар аён – Абу-Дабида феврал ойида ўтказилган IDEX 2021 халқаро кўргазмаси чет эллик шериклар РФ стендларида разведка ва зарбаларни амалга оширувчи учувчисиз техникага қаттиқ қизиқиш билдиришганини кўрсатган эди.
Первый полет новейшего беспилотника Охотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2021
Россия
Рус “овчиси” - АҚШ ва Туркия дронлари билан солиштирилганда
Қурол экспорти бўйича Москва анъанавий равишда дунёда иккинчи ўринни эгаллайди - бозорнинг тахминан 15%и, Россия маҳсулотлари тактик ва техник хусусиятлари жиҳатдан Ғарб маҳсулотларидан қолишмайди, нархи эса улардан анча арзон. "Ростех" раҳбари Сергей Чемезовнинг сўзларига кўра, Россия учувчисиз учиш аппаратларининг ажралиб турувчи хусусияти - бу сунъий интеллект интеграллашувидир. Масалан, зарба дрони нишонларни мустақил аниқлаш, нишонга олиш ва бомбардимон қилишга қодир. Таққослаш учун, Қорабоғда жанговар ҳаракатлар фонида машҳур бўлган "Байрактар" дронлари барқарор радиосигнал масофадан туриб оператор томонидан бошқарилади – электрон "мияга" деярли эга эмас, технологик мукаммаллик чўққиси деб ҳам бўлмайди уни ва "Россияни тийиб туриш" режасида у ўқ ва ёйлар қаторида ўз ўрнини эгаллаши мумкин.

"Орлан-10" – "кичкина деманг бизни"

Сурия ҳудудидаги жнговар шароитларда ўзини яхши томондан намоён эта олган Россиянинг "Орлан-10" дрони 2010 йилдан буён Россия армияси қуроллари сафида. Аппарат осмонда 18 соатгача "муаллақ тура олади". Крейсер тезлик – соатига 110 км. Қаноти 3 метргача бўлган, максимал учиш массаси 16 кг тенг ва фойдали юк ташуви 4,5 кг гача (шу жумладан, бомба нагрузкаси ҳам) бўлган таъсирчан ва ишончли машина.
"Орлан-10"нинг разведка модификацияси 140 кмгача бўлган масофада маълумотларни барқарор етказиб беришни таъминлайди. Фойдали юк модул бўлмасида турли ускуналар, кундузги ва инфрақизил камералар ҳамда артиллерия ўт зарбаси ва зарба ракета тизимларини мослаш учун фойдаланиладиган уч ўлчамли картографик съёмка учун ускуна ва лазерли нишон кўрсаткичларни жойлаштириш мумкин. Унинг фазилатларидан яна бири "Орлан-10" мажмуаси (учта дрон, юк автомобили ва ердан бошқариладиган станция) қиммат турмайди.
Барражирующий дрон-камикадзе ZALA Ланцет на стенде концерна Калашников в рамках открытия международного военно-технического форума Армия-2019  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2020
Дунёда
Россияда янги камикадзе-дронларини яратиш устида иш олиб борилмоқда
Россия мудофаа-саноат комплексига мақтовлар айтишга мойил бўлмаган американинг Forbes журнали ҳам Россия "Орлан-10" дронини жанговар шароитларда синовдан ўтказилган "иш тулпори" дея тан олган.

Ўрта баландликка кўтариладиган "Орион"

Мутахассислар Россиянинг "Орион-Э" зарба дронини турк "Байрактар"ларининг "бозор қотили" деб атаб, халқаро бозорда "нарх - сифат - бортнинг интеллектлаштирилиши" кўрсаткичи бўйича энг яхши таклиф ҳисоблайдилар. Бу мажмуа "йўрға" ("иноходец") номи остида Россия армияси қуроллари сафига қабул қилинган, шунингдек, Сурия Араб Республикасида террорчиларга қарши ҳаво ҳужумларида синовдан ўтказилган.
Орион - ўртача баландликдаги, 24 соатгача бўлган узоқ парвоз муддатига эга аппаратдир.
Американский военный производит выстрел из противотанкового ракетного комплекса (ПТРК) Javelin - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Колумнистлар
“Бу “Javelin”лардан жиддийроқ”: АҚШ Украинага янги қурол беради
Зарба модификациясида бошқарилмайдиган ва коррекция қилинадиган авиабомбалар, ер устидаги стационар ва ҳаракатланувчи нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган турли бошқарилувчи ракеталар, зирҳли техника, транспорт ва душманнинг жонли кучларига зарба бериш учун универсал комплекс билан жиҳозланган. Максимал парвоз оғирлиги - 1150 кг, дроннинг крейсер тезлиги - соатига 200 км, парвознинг максимал баландлиги - 7 километр. Жанговар юк - 200 кг. "Рособоронекспорт"нинг таъкидига кўра, Орион ноёб тактик-техник хусусиятларга ва жанговар қобилиятларга, шунингдек экспорт салоҳиятига эга. МДҲ мамлакатларида дронга талаб катта бўлиши аниқ.

Оғир "Альтиус"

Россиянинг янги оғир ҳужум дрони "Альтиус" биринчи марта 25-июн куни авиация қуролидан фойдаланган - у полигон синовлари пайтида ердаги нишонларни бомбардимон қилган эди.
Танкларни, енгил зирҳланган техникаларни, артиллерия позицияларини ва бир жойга тўпланган душман жонли кучини йўқ қилиш учун мўлжалланган ҳар хил турдаги ўқ-дорилар билан аппаратнинг зарба имкониятларини синовдан ўтказиш давом этмоқда. "Альтиус" арсенали эркин қулайдиган, тузатадиган ва бошқариладиган кичик калибрли авиабомбаларни, бошқариладиган ракеталарни ўз ичига олади.
Зенитный комплекс Панцирь-С1, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2020
Аналитика
Россия "Панцири" америка дронлари бўйлаб қақшаткич зарба бермоқда
Оғир классдаги аппарат учиш давомийлиги катта - икки суткагача бўлган, ўртача баландликка учадиган дронларга тааллуқлидир. Парвоз оғирлиги 6 тоннага яқин, бир тоннадан зиёд фойдали юкни ташишга қодир. Иккита турбовинтли двигателлар билан жиҳозланган, қаноти узунлиги 30 метргача.
"Альтиус" дрони бир қанча модификацияга эга, уни глобал масофаларда бошқариш имконини берувчи спутник алоқа тизими билан жиҳозланган. Жанговар ҳаракат радиуси – 3500 км гача. Мутахассислар прогнозига кўра, ривожланган қурол комплексига эга бу аппарат само ва халқаро бозорда энг яхши жаҳон намуналаридан ўзиб кета олади.

Қудратли "Овчи"

Россиянинг "Охотник" ("Овчи") учувчисиз учиш аппарати яқиндагина уча бошлади, сунъий онгни ривожлантирмоқда ва худди шунга ўхшаш аппаратларнинг шартли Олимпида барча турдаги учиш ва жанговар характеристикалар спектрида рақиблардан устун туради. Зарба авиацияси стратегияси ва тактикасини қайта ёзишга қодир.

Таққослаш учун унинг ёнига энг оғир классга мансуб замонавий чет эл машиналарини қўйиш лозим – дейлик, исроил IAI Eitan, турк Bayraktar Akinci, американинг MQ-9А Reaper ларини. Шу билан бирга, узоққа учиш, тезлик ва зарба имкониятлари бўйича - рақиблар билан таққослаганда улардан анча (йўқ қиладиган даражада) устун келади. Аппарат узоққа учиш масофаси ва қурол-аслаҳалар хилма-хиллиги нуқтаи-назаридан мисли кўрилмаган имкониятларга эга, ички бўлимларда разведка воситалари ва 6 минг тоннадан ортиқ бомба ёки "ҳаво-сатҳ" ва "ҳаво-ҳаво" ракеталарини тахминан 5000 километр масофага олиб боришга қодир.
Первый полет новейшего беспилотника Охотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2020
Колумнистлар
"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?
Юк ташиш бўйича унга яқин IAI Eitan ўз бортига фақатгина 2 тонна боеприпасларни ололади (у ҳам осиғлик ҳолатда, шу боис душман радарларида акс этиши турган гап). Яъни, жанговар шароитларда битта "Овчи" Исроил, АҚШ ва Туркияда ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш учта машинанинг ўрнини боса олади. Кам кўринадиган аппаратнинг жанговар вазифалари – узоқ масофага амалга ошириладиган разведка парвозлари ва душман мудофааси ичкарисида юқори аниқликдаги зарбаларни амалга оширишдир.
"Овчи" дрони турбореактив (турбовинтли эмас) двигатель билан жиҳозланган, "учаётган қанот" шаклига эга. Узунлиги 14 метр, қаноти узунлиги 19 метр, учиш массаси – 20 тоннагача. Крейсер (товуш тезлигигача) тезлиги – соатига 1000 км – ўзига яқин бўлган рақиби - MQ-9А Reaper (соатига 480 км)нинг максимал имкониятларидан икки ярим баробар устундир. Эҳтимолий амалий кўтарилиш нуқтаси – 20 км. Ва "Овчи"нинг асосий хусусияти – бешинчи авлод Су-57 қирувчиси билан ҳамоҳангликда эргашувчи сифатида ҳаракатлана олишидир.
Многофункциональный истребитель Су-57 на всероссийском этапе конкурса Авиадартс на авиационном полигоне Дубровичи под Рязанью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2020
Колумнистлар
Россиянинг Су-57 қирувчиси дунёни эгалламоқда. Унинг асосий хусусияти нимада?
Сал аввал американинг Forbes журнали қуйидагиларни хабар қилган эди: АҚШ ҲҲКга тегишли MQ-9 Reaper дан фарқли ўлароқ Россия разведка-зарба дрони Ҳаводан ҳужумга қарши воситаларсиз исёнчиларга қарши кураш учун мўлжалланмаган, балки кенг кўламли ҳарбий можароларда фойдаланилиши мумкин. Россиянинг оғир дрони учун махсус ичкифюзеляжли гипертовушли бошқариладиган "ҳаво-ҳаво" ва "ҳаво-сатҳ" ракеталари ишлаб чиқарилмоқда. Россия ҳарбий авиацияси юқори аниқликка эга боеприпасларни 2021 йилда қабул қилади. Бирлашган авиасозлик корпорацияси раҳбари Юрий Слюсарнинг сўзларига кўра, РФ Ҳаво-космик кучларига "Овчи"нинг серияли поставкалари 2024 йилдан бошланади. Сўнгра аппарат худди Су-57 сингари экспорт модификацияда жаҳон қурол-аслаҳалар бозорига чиқиши мумкин.

Россия экспортининг истиқболлари

Дунё бўйлаб учувчисиз учиш қурилмаларининг ривожланиши АҚШ ва Исроил армиялари томонидан Форс кўрфази, Югославия ва Яқин Шарқдаги ҳарбий операциялар пайтида дронлардан кенг қўлланилишига туртки бўлди. Дронлар 50 дан ортиқ мамлакатларда ишлаб чиқарилади ва шунга қарамай, яқин вақтгача дронлар ватани Исроил ва АҚШ ҳисобланар эди. Тарихан шундай бўлганки, Россия Ҳаво-космик кучлар манфаатлари учун дронлар мавзусини "секинлик ила ишга солган" ва шунга қарамай, 21-асрда қуролларнинг ушбу устувор йўналишини жуда ишончли тарзда ривожлантирмоқда.
Дронлар жаҳон бозорининг асосий улуши ҳарбий аҳамиятга эга бўлади. Бу ерда технологик ва маркетинг жиҳатдан қатъий кураш кутмоқда, бироқ Россия учувчисиз учиш қурилмаларининг муҳим етказиб берувчисига айланиши аниқ.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала