Жазирамадан сақланиш учун тавсиялар

© Sputnik / Михаил Фомичев / Медиабанкка ўтишЖенщина с зонтиком идет по жаре
Женщина с зонтиком идет по жаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Oбуна бўлиш
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ёзнинг жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланиш лозим? Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев бу борада қатор тавсияларни берди.

Эҳтиёт чоралари:

биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш ва офтоб уришининг олдини олиш;
кунлик овқатланиш рационини енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлар билан бойитиш;
кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш;
қаҳва, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик;
ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган (оч рангли) ва кенг тикилган кийимларни кийиш.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча равишда кўпроқ душ қабул қилишни тавсия қилган. Сув хона хароратидай бўлиши керак. Муздек сув билан ювиниш эса тана ҳарорати кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига олиб келиши эслатилган.
Очиқ сув ҳавзаларда чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш тақиқланган ҳавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.

Офтоб урса нима қилиш керак?

Фуқаролар аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, 103 хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.
Офтоб уриши оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Жара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўрамоқда
Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади. Сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан холи бўлмайди.
Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.
Янгиликлар лентаси
0