Жамият

Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўрамоқда

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишЖара
Жара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Июль ойининг биринчи ярмида мамлакатда об-ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзгидромет маркази маълумотига кўра, июль ойининг биринчи ярмида мамлакатда об-ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат қилди.
Қайд этилишича, кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳимдир.
“Бундай шароитда аҳолимиздан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини, уйдан ташқарида бўлганда сояда юришларини, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6-8 июль кунлари Ўзбекистонда 46 даражали жазирама кузатилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала