Қозоғистон пойтахтида Нурсултон Назарбоевнинг ҳашаматли ҳайкали ўрнатилди

© Фото: Официальный сайт президента КазахстанаВ Нур-Султане установили памятник первому президенту Казахстана – Елбасы Нурсултану Назарбаеву.
В Нур-Султане установили памятник первому президенту Казахстана – Елбасы Нурсултану Назарбаеву. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Oбуна бўлиш
Нур-Султонда Қозоғистоннинг биринчи президенти Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали очилди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳридаги янги боғда мамлакат биринчи президенти Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали очилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар қилди.
Тантанали очилиш маросимида мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қатнашиб, нутқ сўзлади.
© Фото: Официальный сайт президента КазахстанаВ Нур-Султане установили памятник первому президенту Казахстана – Елбасы Нурсултану Назарбаеву.
В Нур-Султане установили памятник первому президенту Казахстана – Елбасы Нурсултану Назарбаеву. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
В Нур-Султане установили памятник первому президенту Казахстана – Елбасы Нурсултану Назарбаеву.
Давлат раҳбари ҳар йили Пойтахт куни арафасида шаҳар ҳуснига ҳусн қўшаётган янги мажмуалар барпо этилаётгани таъкидлади. У ўтган йили Элбоши кутубхонаси музейи очилгани, ёнида очилган боғ эса шаҳарликларнинг дам олиш учун хушманзара жойига айланганини эслатди.
“Айнан шунинг учун бу ерда бугун биз Элбоши Нурсултон Абишевич Назарбоевга шарафига ўрнатилган тарихий ҳайкални очяпмиз”, - деди Тоқаев.
Қозоғистон етакчиси Назарбоев кўплаб халқаро ташаббусларни билдириб, мамлакатни глобал сиёсатнинг илғор қаторига олиб чиққани, бутун дунё уни буюк сиёсатчи, тарихий шахс сифатида билишини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0