АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги энг катта авиабазани қандай тарк этди

© AFP 2023 / JOHANNES EISELEАмериканские военные
Американские военные - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги энг катта авиабазани - Баграмни тарк этди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги энг катта авиабазани тарк этди.
Маҳаллий ҳарбийлар ушбу ҳолат юзасидан Sputnik Афғонистон мухбирига изоҳ беришди.
Баграм авиабазаси хавфсизлик хизмати бошлиғи, ҳарбий полиция қўмондони, генерал Асадоллоҳ Кухистанининг сўзларига кўра, авиабазани топшириш масъулиятли ва тинч ўтди. Базада ҳарбий мақсадларда фойдаланиш учун кўплаб нарсалар қолган.
Американские военные на юго-востоке Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Ҳафта охиригача АҚШ шошилинч равишда Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқади
“Миллий хавфсизлик кучлари фойдаланиши мумкин. Яхши жиҳозланган шифохона мавжуд. Тиббиёт марказида Парван вилояти ва унинг атрофидаги аҳоли даволаниши мумкин”, - дейди генерал.
Авиабазадан фуқаролик мақсадларида фойдаланиш мумкин, 3та учиш-қўниш йўлаги мавжуд, ички ва халқаро рейсларни амалга ошириш мумкин.
© SputnikТехника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме
Техника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Техника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме
2-армия бригадаси штаби бошлиғи, подполковник Дегарман Сами авибаза ҳудуди назоратга олинганини маълум қилди.
“НАТО Баграмни тарк этди. Биз хабардор эмас эдик. Фақат бир соат ичида биз ҳудуди анча катта бўлган авиабазани назорат остига олдик ва уни ҳимоя қилишга тайёрмиз", - деди Сами.
© SputnikТехника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме
Техника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Техника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме
Sputnik Афғонистон мухбири АҚШ ва НАТО ҳарбийларини Баграм авиабазасидан эвакуацияси қандай амалга оширилганлиги ҳақида гапириб берди:
“АҚШ қуролли кучлари барча техника ва жиҳозларни қолдириб, самолётга ўтириб, ўз мамлакатига учиб кетди. Улар Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан келишишсиз базани тарк этишди. Гарчи ҳарбийлар америкаликлар тез орада Афғонистонни тарк этишлари ҳақида хабар беришганини айтган бўлсалар-да, аниқ вақтни айтишмади. Жума куни кечқурун соат 9 ларда, 20 йил ичида илк марта базада электр таъминоти бир соат давомида ўчирилди ва база қандайдир тутунга ботди. Шу тутунда самолёт осмонга кўтарилиб, Америка ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиб кетди”, - дейди мухбир.
Афғонистон ҳарбийлари маълумотларига кўра, базада 30 та танк, 50 та зирҳли техника ва 800 дан ортиқ бошқа техника ташлаб кетилган.
© SputnikТехника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме
Техника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Техника, оставленная американцами после ухода с военной базы в Баграме
Янгиликлар лентаси
0