Спорт

Европа клубларининг Иброҳимхалил Йўлдошевга қизиқиш билдираётгани тасдиқланди

© Пресс-служба ФК "Пахтакор"Футболист Иброхимхалил Юлдашев
Футболист Иброхимхалил  Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Иброҳимxалил Йўлдошев жорий мавсум “Пахтакор” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. “Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов Sputnik агентлигига берган эксклюзив шарҳида Европа футбол клублари футболчи Иброҳимхалил Йўлдошевга қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.
“Биз Йўлдошевнинг агентлари билан суҳбатлашганимизда, у Европа клубига бориши мумкинлиги ҳақида суҳбат бўлиб ўтди, лекин гап аниқ “Женоа” ҳақида бормади. Расмий хат олмагунимизча, буни эълон қилолмайман”, - деди Ирисметов.
Унинг таъкидлашича, суҳбат бир ой олдин бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик журналист Нобель Арустамян Ўзбекистон терма жамоаси ва “Пахтакор” футболчиси Иброҳимxалил Йўлдошев ўз фаолиятини Италиянинг “Женоа” клуби сафида давом эттириши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Иброҳимxалил Йўлдошев жорий мавсум “Пахтакор” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Бундан ташқари, миллий жамоалар сафида ишончли ўйин кўрсатгани учун футболчи ЎФАнинг “Йил кашфиёти” совринини қўлга киритган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала