Жамият

Жазирама ҳаво қачон пасайиши маълум қилинди

© SputnikФонтан в Ташкенте
Фонтан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. "Ўзгидромет" маълумотига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 25-27о, кундуз кундари 41-43о, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46о гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8о га юқоридир.
Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди. Жума куни кундузги ҳарорат 37-40о гача пасаяди ва фақат жанубий ҳудудлар бўйича 42-44о ни ташкил этади.
Женщина с зонтиком идет по жаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Жамият
Жазирамадан сақланиш учун тавсиялар
Қорақалпоғистон ҳудуди бўйича ҳарорат пайшанба кунидан пасайишни бошлайди ва жума куни ҳаво ҳарорати 32-37о ни ташкил этади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши давом этади.
Ҳафтанинг бошида ва охирида Ўзбекистоннинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғир ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас, сейшанба куни кечга томон эса Тошкент вилоятининг текислик ҳудудлари бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала