Жамият

Коронавирус: 4 киши вафот этди, кунлик ҳолатлар 475

© AFP 2018 / MEGAN JELINGERВрач в медицинских перчатках
Врач в медицинских перчатках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Ўзбекистонда сутка давомида 475 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 072 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 475 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 072 нафарни ташкил қилмоқда.
 Вакцинация от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Жамият
Ўзбекистон вакциналарни қандай нархда сотиб олмоқда
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (19), Андижон вилоятида (26), Бухоро вилоятида (27), Жиззах вилоятида (54), Қашқадарё вилоятида (17), Навоий вилоятида (6), Наманган вилоятида (28), Самарқанд вилоятида (44), Сирдарё вилоятида (26), Сурхондарё вилоятида (29), Фарғона вилоятида (25), Хоразм вилоятида (15), Тошкент вилоятида (51), Тошкент шаҳрида (108) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 109 068 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Жамият
Озодбек Назарбеков жонли эфирда узатилаётган кўрсатувда эмланди

Ўлим ҳолатлари

4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 751 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 183,7 миллиондан ошди, 3,9 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,7 млн), Ҳиндистонда (30,5 млн), Бразилияда (18,7 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала