Россия

“Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильми режиссёри энди йўқ: Владимир Меньшов вафот этди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишТворческая встреча с В. Меньшовым к его 80-летнему юбилею
Творческая встреча с В. Меньшовым к его 80-летнему юбилею - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Россия халқ артисти Владимир Меньшов 82 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия халқ артисти Владимир Меньшов 82 ёшида вафот этди. Қайд этилишича, у коронавирус инфекцияси келтириб чиқарган оқибатлар туфайли оламдан кўз юмган.
26 июн куни режиссёр коронавирусга чалингани ҳақида маълум бўлди.
© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишАктер, режиссёр Владимир Меньшов
Актер, режиссёр Владимир Меньшов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Актер, режиссёр Владимир Меньшов
Театр, кино ва телевидение актёри, кинорежиссёр, сценарист, продюсер ва телебошловчи россиялик Владимир Меньшов 1939 йил 17 сентябрь куни Бакуда туғилган.
1981 йилда Меньшовнинг “Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильми “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” номинациясида “Оскар” мукофотини олган.
Владимир Меньшов 2018 йилда ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган PROlogue IV халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала