Жамият

Ўзбекистонга яна 40 минг доза “Спутник V” вакцинаси олиб келинди

© РФПИ23 апреля в Узбекистан была доставлена первая партия вакцины "Спутник V"
23 апреля в Узбекистан была доставлена первая партия вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Россиядан “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Бугун тунда юртимизга Россиядан “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди”, - дейилган хабарда.
1 июнь куни бу вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти, 10 июнда 70 минг дозалик 2-компоненти келтирилган эди.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Жамият
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланган талабаларга контракт тўловида чегирма берилади
Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).
Шундай қилиб, республикадаги “Спутник V” вакцинаси захираси 280 минг дозага етди. Яқин кунларда вакцинанинг навбатдаги 40 минг дозалик 2-компоненти олиб келиниши кутилмоқда.
Шундай қилиб, жами вакцина захира 7 миллион 440 минг дозани ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала