Спорт

Қаршида футболчилар ўртасида муштлашув юз берди - видео

© Unsplash / Mitch Rosen Футбольное поле
Футбольное поле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Жиззах "Сўғдиёна" ва Қарши "Насаф" клублари футболчилари ўртасида муштлашув юз берди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Қаршида Жиззахнинг "Сўғдиёна" ва Қаршининг "Насаф" клублари ўйини вақтида футболчилар ўртасида муштлашув юз берди.
Таъкидланишича, ўйин фақат 53-дақиқасида футболчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. "Насаф" футболчиси Хусайн Норчаев биринчи тўпни рақиблар дарвозасига йўллади. 86-дақиқада "Сўғдиёна" жамоаси футболчиларидан бири гол уради.
Бироқ, VAR тизими кўриб чиқилгандан сўнг ўйин қоидаси бузилиши қайд этилди. Хусусан, жиззахлик футболчи "Насаф" ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиш вақтида уни тирсаги билан уради. Натижада гол ҳисобга олинмади.
Ўйин қайта бошлангандан сўнг "Сўғдиёна" футболчиси рақибга нисбатан қўполлик қилади. Икки жамоанинг бошқа аъзолари ҳам жанжалга қўшилишди. Ҳакам 3 нафар футболчини четлатади, улардан икки нафари "Насаф" жамоаси ҳимоячилари.
Ҳодисага қарамай ўйин 1:0 ҳисобида "Насаф" ғалабаси билан якунланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала