Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

Яна мингдан зиёд афғон ҳарбийлари Тожикистонга чекинди

© AP Photo / BURT HERMANТаджикско-афганская граница
Таджикско-афганская граница  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Толиблар билан бўлган қуролли тўқнашувлар чоғида 1037 нафар Афғонистон ҳукумати ҳарбийлари қўшни мамлакатга чекинган.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Толиблар билан жанглардан сўнг мингдан зиёд Афғонистон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига чекинди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси “Толибон”* ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги Хоҳон, Шикай, Нусай, Моҳимай, Шуғнон ва Султон Ишкошим туманларини ўз назоратига олган.
Афганский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Уч юздан зиёд афғон ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтди
Толиблар билан бўлган қуролли тўқнашувлар чоғида 1037 нафар Афғонистон ҳукумати ҳарбийлари шахсий таркибни сақлаш қолиш мақсадида Тожикистон ҳудудига чекинган.
Қайд этилишича, тожикистонлик чегарачилар инсонийлик ва аҳил қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда афғонистонлик ҳарбийларга ўз ҳудудига ўтишга рухсат берган.
Куни кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилиб, чегарадаги вазиятдан хавотир билдирган эди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала