Жамият

Арипов лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

© Исполнительный комитет СНГПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов на заседании Совета глав правительств СНГ в узком составе в Минске
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов на заседании Совета глав правительств СНГ в узком составе в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Биринчи августга қадар давлат органлари барча кўчалар, пешлавҳалар ва турли блакларнинг лотин ёзувида бўлишини таъминлаши керак.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Бош вазир Абдулла Арипов барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, Тошкент ва вилоятлар ҳокимликларига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати 1 июль куни имзоланган.
Унда 1 августга қадар қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши кераклиги таъкидланган: барча жой ва кўча номлари, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, иш қоғозлари ва турли бланклар.
Қайд этиш жоизки, Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги қарори билан юқоридагиларни 2022 декабрига қадар лотин алифбосига ўтказилиш белгиланган эди.
Бироқ бош вазир қарорига биноан Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ушбу вазифани 2021 йилнинг 1 августига қадар бажариш масаласи қўйилган.
Проект единого стандарта казахского алфавита на латинской графике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Жамият
Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси тайёрланди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала