Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси вафот этди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаУзбекби Асадуллоева и Эмомали Рахмон
Узбекби Асадуллоева и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси Узбекби Асадуллоева вафот этди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси Узбекби Асадуллоева вафот этди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Бир неча кун олдин 88 ёшли Узбекби Асадуллоева коронавирус аломатлари билан Душанбедаги Гастроэнтерология институти ҳузуридаги Мансуров клиникасига ётқизилганди.
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Раҳмон чегарага 20 минг ҳарбий хизматчини сафарбар этишни буюрди
Асадуллоева - мамлакатнинг биринчи хоними Азизамох Асадуллоеванинг ва "Ориенбанк" раиси Ҳасан Асадуллозоданинг онаси.
Аввалроқ, президентнинг қайнонаси бир неча кун ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати остида ўтказгани маълум бўлган эди.
Узбекби Асадуллоева Хатлон вилоятининг Жалолиддин Балхий (собиқ Колхозобод) ҳудудида яшаган эди.
Янгиликлар лентаси
0