Колумнистлар

"Газпром" Европани тўлашга мажбур қилиш йўлини топди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишВывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) "Газпром"
Вывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
АҚШ суюлтирилган газ солинган танкерларини Хитойга йўналтирганда, Россия барча қувурларда ёппасига таъмирлаш ишлари ўтказишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Яқинда Россиянинг газ монополиячиси “Газпром”, ғарбий пресса назарида, яна бир мантиққа зид иш қилди.
Ихтисослашган ОАВлар хабарига кўра, Россия компанияси Украина газ транзит қувватларини заҳира қилишдан воз кечган. Маълумки 2019 йилда имзоланган, Киев мағрурланишига сабаб бўлган, шартномага кўра, Россия Украина газ қувурларидан фойдаланиши шарт, акс ҳолда жарима тўлашга мажбур бўлади. Хўш, жарима тўлашини била туриб Газпром нега бундай қилди?
Лекин "Газпром", ўз анаъаналарига содиқ қолган ҳолда бу борада лом-мим демади.
Россия газ гигантининг ҳаракатлари фақат юзаки қарашдагина ғалати туюлиши мумкин, атрофда содир бўлаётган ҳодисаларни, энергия манбаалари биржаси котировкаларини ҳисобга олиб, вазиятга чуқурроқ назар солганда эса – қизиқарли манзара пайдо бўлади. Унда Россияда нафақат мантиқ, балким аниқ ҳисоб-китоб ва қандайдир маънода олдиндан кўриш қобилияти ҳам борлиги маълум бўлди.
Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Колумнистлар
"Шимолий оқим— 2"га қарши сўнгги жанг бошланди
Хорижий ҳамкорлар “Газпром”ни Путиннинг Ғарб якдиллигини парчалаш қуроли сифатида тасвирлашни яхши кўради. Уларнинг тасаввурига кўра, гўё Москва ўз ёнилғисини мажбурлаб сотаётгандек.
Лекин Газпорм йиллар давомида шартнома бўйича ўз мажбуриятларини сўзсиз бажариб келаётгани, айнан Россия гази Европани бир неча бор кутилмаган кескин совуқлардан ёки қаттиқ иссиқдан сақлаб қолгани еч кимнинг эсига келмайди. Албатта, бу ерда гап текин хизмат эмас, фақат бизнес ҳақида кетмоқда.
Газпромнинг бугун амалга ошираётган ҳар қандай ҳаракатларини таҳлил қилишда, компания “Шимолий оқим-2”ни қуриб биткариши кераклигини унутмаслик керак. “Б” қувури аллақачон ёиқизилган, эҳтиёткорна прогнозларга кўра “Фортуна” август ойининг охирида биринчи магистральни Грайфсвальдгача тортиб келади.
Газ қувури қурилиши бу фақат қувурларни туташтириш дегани эмас. Шу билан бирга турли сиёсий манипуляторлар қўлидан кузирларни ҳам “уриб тушириш” керак. Шундагина улар Россия билан ҳамкорлик қилиш - ягона тўғри йўл эканини тушунишади. Ана шуларни назарда тутган ҳолда, энди дастлабки янгиликка яна бир бор қайтайлик.
“Газпром” Украинанинг транзит қувурларини заҳира қилишдан воз кечди. Бу дегани Россия газини Европа бозорига етказиб бериш июль ойида 2 миллиард метр кубга камаяди дегани. Ёз иссиқ келгани туфайли европалик операторлар ер ости газ сақлаш омборларидан 66 млрд. Метр куб газ чиқарию олишган ва унинг ўрнига 13 млрд. Метр куб газ қуйишган.
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Колумнистлар
Ҳаммаси Москванинг “ўзини тутишига” боғлиқ: немислар “Шимолий оқим-2”ни тўхтатадими?
Бу билан Россия Европага жўнатаётган газ ҳажмини қисқартирмоқда. Американинг суюлтирилган гази эса тўла тўкис – Осиё Тинч океани ҳудудига йўналтирилмоқда. Чунки у ерда газ нархи Европага нисбатан 2 баравар қиммат. Бу ерад ҳеч қандай сиёсат йўқ, фақат эркин савдо...
Натижада, Европанинг асосий газ хаби бўлган TTFда 1000 метр куб газ нархи ўтган ҳафтада рекорд даражага – 460 АҚШ долларига етди. Бу қишга қараганда 2 баравар қиммат.
Эслатиб ўтамиз, Газпром учун газ нархининг рентабеллик даражаси - 180 долларни ташкил қилади. Яъни компания нафақат режалаштирилмаган даромад олади, балким “Украина форнтида” келтирилган йўқотишларни ҳам тўлдириб олади.
Айтиш жоизки, ҳаво ҳарорати қандай бўлишини ҳеч ким олдиндан билмаган бўлса ҳам, газ нархи ошиши кутилган эди, бунчалик баланд бўлмаса ҳам.
Газпром йил бошиданёқ ўзининг барча хорижий ҳамкорларини май-июль ойларида барча асосий газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Май ойида газ нархлари ошишни бошлаганда “Мовий оқим” икки ҳафтага тўхтатилган эди. Июнда бир ҳафтага “Турк оқими” тўхтатилди. Шундан сўнг Туркия газ сўриб олиш ҳажмини кескин ошириб, биржада нархлар ўсишига сабаб бўлган эди.
Крутой разворот: Германия угрожает США санкциями в ответ на попытку остановить Северный поток - 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Дунёда
Германия “Шимолий оқим-2” қурилиши тарафдори – Меркель
Украинанинг "Оператора ГТСУ" - операторлар бирлашмаси раҳбари Сергей Макогон Financial Timesга берган интервьюсида Европадан “Москва ушбу муаммони сунъий равишда яратганини ва уларнинг шантажига берилмасликни” тавсия қилган эди.
Макогон ўзгаларга “қимматли” масҳатлар бераётган бир вақтда Украинада саноат корхоналари тўхтаб қолгани сабабли газ истеъмоли тўхтовсиз камайиб бормоқда. Европалик истеъмолчилар учун эса, дарҳақиқат, чуқур ўйлаб кўриш вақти келди.
Чунки бугун, 6 июлдан бошлаб, "Ямал — Европа" газ қувури вақтинча тўхтатилади. Олдин у Украина газ транспорт тизими каби, қўшимча қувур сифатида фойдаланилган эди. Лекин 13 июлдан бошлаб “Шимолий оқим-1” газ қувури 10 кунга тўхтатилади. Ишга тушганидан бошлаб шу кунга қадар у максимал юклама билан ишлатиб келинаётган эди.
Юқоридаги фактларнинг барчаси биргаликда Европа бозорида Россия газининг нархи ошишига олиб келганини англаш учун таҳлилчи бўлиши керак эмас. Газпром томонидан олинаётган қўшимча даромадлар ҳисобидан Россия бюджети тўлдирилиши – компания томонидан “ўжарлик” билан ҳал қилинаётган вазифалардан биридир холос.
Бугун Америка суюлтирилган гази Европага бормаслиги кундек равшан бўлган. Чунки Хитойда унинг учун 1000 доллар таклиф қилишмоқда. Яқин Шарқнинг суюлтирилган газ солинган танкерлари ҳам ўша томонга йўл олган.
Қувурли газ эса – фақат Европаники, у йўналишини ўзгартириб Хитойга жўнаб кета олмайди. Уни олиш учун Газпром билан шартнома имзолаб, кейин хотиржам ухлайверса бўлади. Атрофда ҳатто пандемия ва аномал иссиқ об-ҳаво бўлса ҳам. (Иссиқ ҳавода кондиционерлар ортиқча ишлаши туфайли ИЭСлар нормадан зиёд газ ёқади)
Россия томонидан жавоб сифатида қўлланилган ассиметрик “дзюдо” услуби янада тўлиқ намойиш қилиш учун яна бир фактни келтирамиз. Европа комиссияси томонидан қабул қилинган “Учинчи энергопакетга” кўра, газ қувури ҳудудидан ўтган давлат унинг 50%дан ортиқ қувватини банд қила олмайди. Сиёсатчилар айтишига кўра, гўёки шундай йўл билан ЕИ монополияга ва Россия босимига қарши курашади.
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2020
Россия
“Шимолий оқим-2” ўз маррасига яқин қолди
Лекин “Фортуна” қувур ётқизиш кемаси Германияга етиб келганидан сўнг газни нафақат ёқиш балким қўшни давлатларга сотишни режалаштирган давлатлар кайфияти анча ўзгаради, деб ўйлаймиз.
Учинчи энергопакет қабул қилинганида Германия, Франция ва Австрия унга қарши чиқишган эди. Чунки Шимолий оқим – 2 ишга тушганидан сўнг Германия ва Австрия йирик газ хабига айланиши ва нафақат газ транзитидан даромад олиши балким Европа ички бозорида салмоғи ортиши кутилаётган эди. Франция бўлса, имтиёзли шартларда газ олишдан умид қилмоқда.
Биз олдиндан ғалабани нишонлаш тарафдори эмасмиз, лекин ШО-2 иш бошлаганидан сўнг расмий Берлин узоқ вақт давомида ўзини ўзи чеклаб қўйиш эҳтимоли жуда кам.
Газпромнинг ҳаракатларини юзаки таҳлил қилаётганлар майли кулаверсин, ақлли одамлар диққат билан кузатишда давом этади. Айниқса “Газпром” ҳаракатларини.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала