Сиёсат

Мирзиёев ва Назарбоев Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашишди

© Торгово-промышленная палата Узбекистана Флаги Узбекистана и Казахстана
Флаги Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Мирзиёев ва Назарбоев Афғонистонда кескинлашаётган вазият юзасидан фикр алмашишди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари Элбошини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
“Нурсултон Назарбоевнинг замонавий Қозоғистонни барпо этиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги алоҳида ўрни, Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қўшаётган катта ҳиссаси алоҳида қайд этилди”, - дейилган хабарда.
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм соҳаларидаги устувор лойиҳаларни, маданий-гуманитар соҳадаги қўшма дастурларни илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, минтақавий кун тартиби, энг аввало, Афғонистонда кескинлашаётган вазият юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси, шу жумладан Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Фахрий раислик қилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Икки биродар мамлакат етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, ишончли ва дўстона руҳда ўтди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала