Жамият

ЎТЙ Тошкент метроси қурилишдаги талон-торожлик ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВход на станцию "Дустлик-2"
Вход на станцию Дустлик-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Компаниянинг маълум қилишича, 899 миллион сўм талон-торож қилинмаган, балки шунча қийматдаги материаллар ўғирланган.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” Тошкент метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларида 899 миллион сўм талон-торож қилингани тўғрисидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Компания хабарига кўра, интернет нашрлари ва блогерлар томонидан эълон қилинаётган маълумотлар хато бўлиб, тизимда талон-торожлик эмас, ўғрилик содир этилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” 2019 йилда Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлининг биринчи босқичи бўлган 11 километрлик "Дўстлик-2"–"Қўйлиқ" участкасида қурилиш ишлари бошлаган.
Ушбу лойиҳа қурилиши 2020 йилнинг март ойида тўлиқ тугатилиб, фойдаланиш учун топширилишга тайёр бўлган. Кейинчалик карантин бошланиши сабабли йўналиш очилиши номаълум вақтга қолдирилган. Қурилишда иштирок этган барча ишчи-хизматчилар карантин чоралари юмшатилгунга қадар ўзларини яккалашган.
2020 йилнинг 3 июль куни ходимлар Тошкент метрополитенининг ерусти "Дўстлик-2"–"Қўйлиқ" участкасини кўрикдан ўтказганда, кабель маҳсулотларининг ўз жойида йўқлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига мурожаат қилинган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, умумий қиймати 899 миллион 131 минг 590 сўмлик кабель маҳсулотлари номаълум шахслар томонидан ўғирланган.
Строительство Сергелийской ветки метро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Ҳодисалар
Тошкент метроси қурилишида қарийб 900 млн сўм талон-талож қилинган – транспорт прокурори
Олиб борилган тергов ҳаракати натижаларига кўра, айбдор шахслар топилган ва улардан 180 миллион 962 минг 364 сўмлик зарар тўлиқ ундирилган.
Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноятчилар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилган
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан тергов ва қидирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Транспорт прокуратураси Тошкент метроси қурилишида қарийб 900 млн сўм талон-талож қилингани ҳақида маълум қилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала