Ўзбекистон инсонпарварлик тажрибаси БМТда намунали деб қайд этилди

© МИД УзбекистанаВласти Узбекистана вернули из Сирии почти 100 соотечественников
Власти Узбекистана вернули из Сирии почти 100 соотечественников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Суриядан ватандошларни олиб келиш ва уларни жамиятга қайта мослаштириш тажрибаси БМТда "ибрат олишга арзийдиган" деб тан олинди.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Ўзбекистоннинг Суриядан ватандошларни қайтариш ҳамда уларни жамиятга қайта интеграция қилиш тажрибаси БМТ вакиллари томонидан маъқулланди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Кеча 5 июль куни ташкил этилган “Сурия ва Ироқдан олиб келинган аёллар ва болаларнинг реабилитацияси ҳамда реинтеграцияси” онлайн-тадбирда Ўзбекистон ва БМТнинг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича БМТ махсус маърузачиси профессор Фионнуала Ни Аолейн нутқ сўзлашди.
Профессор Ни Аолейн, Ўзбекистоннинг аёллар ва болаларни ватанга қайтариш ҳамда тинч ҳаётга мослаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари кўплаб мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилиши, қолаверса, инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ибратли амалиёт сифатида қабул қилиниши мумкинлигини эътироф этди.
БМТ вакилининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Суриянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган “Ал-Ҳол” ва “Рож” лагерларида қарийб 70 минг инсон – 57 давлат фуқаролари ҳисобланувчи асосан аёллар ва болалар оғир аҳволда сақланмоқда. Фақат айрим давлатларгина ана шу аёллар ва болаларни ватанга қайтариш ҳамда тинч ҳаётга мослаштириш тўғрисидаги ўзларининг халқаро мажбуриятларини бажармоқда, холос.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2019 йилдан буён 530 нафар Сурияда қочқинлар лагерларила сақланаётган фуқароларни ўз ватанига қайтаришга муваффақ бўлди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди.
Ҳозирги кунда“Қайноқ нуқта”лардан олиб чиқилган аёллар ва болаларни реабилитация қилиш, уларни жамиятга қайта мослаштириш, ҳужжатларини тиклаш, ишга жойлаштириш, бошпана билан таъминлаш, болаларни мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаш, етим болалар учун васий ҳамда ҳомийлар белгилаш ёки уларни давлатга қарашли ижтимоий муассасаларга жойлаштириш, уларнинг соғлиги ва руҳий ҳолатини мониторинг қилиб туриш ва бошқа ишлар амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0