Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари жанговар тайёргарлик машғулотларини ўтказмоқда

© Министерство обороны УзбекистанаВоенные учения Узбекистана и Россия на полигоне "Сазаган"
Военные учения Узбекистана и Россия на полигоне Сазаган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Oбуна бўлиш
Бундан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Самарқанддаги “Сазаган” дала-ўқув Россия ҳарбий мутахассислари билан ҳамкорликдаги жанговар тайёргарлик машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унда ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарлик машғулотларини замонавий талабларга мос равишда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда янги усул ва услублар юзасидан ўзаро тажрибалар алмашишади.
© Министерство обороны УзбекистанаВоенные учения Узбекистана и Россия на полигоне "Сазаган"
Военные учения Узбекистана и Россия на полигоне Сазаган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Военные учения Узбекистана и Россия на полигоне "Сазаган"
Хусусан, “БТР-82” жанговар техникасининг мўлжалга олувчи оператор ва механик ҳайдовчиларини тайёрлаш, “АГС-17” ва “РПГ-7” гранатомёти ҳисоби мутахассислиги, ўқчи, мерган ҳамда артиллерия мутахассисликлари бўйича ўзаро ҳамкорликда жанговар тайёргарлик машғулотлари олиб борилади.
© Министерство обороны УзбекистанаВоенные учения Узбекистана и Россия на полигоне "Сазаган"
Военные учения Узбекистана и Россия на полигоне Сазаган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Военные учения Узбекистана и Россия на полигоне "Сазаган"
Бундан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамжиҳатликни ошириш, жанговар машғулотларни бажаришдаги кўникма ва тажрибаларни алмашишдан иборат.
Айни вақтда ҳар икки томоннинг ҳарбий хизматчилари назарий машғулотлар орқали билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашмоқда.
Ушбу машғулотлар 14 кун давом этади.
Янгиликлар лентаси
0