Ҳодисалар

Тошкент аэропортида 35 бош ноёб жонзотни олиб чиқишга уринган фуқаро қўлга тушди

Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Тошкент аэропортида ноёб судралиб юрувчи жонзотларни олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари йўқ бўлиб кетаётган камёб турлар сирасига кирувчи судралиб юрувчи ҳайвонларни ҳаво йўллари орқали яширинча олиб чиқилишига чек қўйишди.
“Тошкент-Москва” рейси бўйича парвозга шайланган фуқаролардан бири божхонадан яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Унга тегишли багажлар кўздан кечирилганида эса, шубҳалар ўз тасдиғини топди.
© Пресс-служба Государственного таможенного комитета Республики УзбекистанГражданина, пытавшегося вывезти 35 редких животных, остановили в аэропорту Ташкента
Гражданина, пытавшегося вывезти 35 редких животных, остановили в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Гражданина, пытавшегося вывезти 35 редких животных, остановили в аэропорту Ташкента
Фуқаро божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи декларациясида маълум қилмасдан туриб, тақир тўгаракбош, гекконча, калтекасак каби 35 бош ноёб жонзотларни тирик ҳолатда тамаки қутилари ичига жойлаганча олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Бундан ташқари шу каби жонзотларнинг 14 таси спиртда қотирилган ҳолатда, шунингдек 16 дона калтакесак думи, 1 дона ондатра думи ва 2 бош ўлик ҳолатдаги чипор илон ҳам олиб чиқиб кетилаётгани маълум бўлди.
Судралиб юрувчи ҳайвонлар асосан Фарғона водийсида табиатдан ажратиб олинган, лекин йўловчи уларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.
Ҳозирда жонзотлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширилди. Божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала