Тошкент трактор заводи Чирчиққа кўчирилади - президент

© SputnikВыставка "Агромаш-2019" в "Узэкспоцентре"
Выставка Агромаш-2019 в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Чирчиқдаги қишлоқ хўжалик техникаси заводлари негизида Чирчиқ шаҳрида ягона майдонда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Тошкентдаги қишлоқ хўжалик техникаси заводи, Агрегат заводи яқин вақт ичида Чирчиқ шаҳрига кўчирилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.
“Режага кўра, Тошкент ва Чирчиқдаги қишлоқ хўжалиги техникаси заводлари, Агрегат заводи, “Технолог” ва “ЎзКлаас Агро” корхоналари саноат кластери усулида ягона майдонда жойлаштирилади. 1 минг 200 та ускуна ва жиҳоз, 28 турдаги техника оптималлаштирилиб, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш 85 фоизга, маҳаллийлаштириш 50 фоизга етказилади”, - дейилган хабарда.
Кўчирилаётган корхоналар негизида Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилади. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш таннархи 20 %га пасайиб, корхоналарнинг рентабеллик даражаси 10 %га ошиши кутилмоқда.
Ундан ташқари, Ўзбекистон Молия вазирлигига кластерни ташкил этиш билан боғлиқ дастлабки харажатлар учун 500 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилди. Бу маблағ тармоқ корхоналарининг бино-иншоотлари ва майдонлари аукцион савдоларида сотилиши ҳисобидан қайтарилади.
Выставка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2017
Қишлоқ хўжалик техникасига хизмат кўрсатиш тизими қайта ташкил қилинади
Янги корхонага ишлаб чиқарилаётган техника нархини арзонлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш вазифаси юклатилди. Хусусан, Минск трактор заводи билан ҳамкорликда ишлаб чиқариладиган тракторларни маҳаллийлаштириш даражасини келгуси йил 40 ва 2023 йилда 50 фоизга, “ЎзКлаас Агро” бўйича бу кўрсаткични 25 фоизгача етказиш вазифаси қўйилди.
Шу билан бирга фермерларга маҳаллий техникани сотиб олишга имкон яратиш учун лизингнинг бошланғич тўловини 25%дан 15 %гага ҳамда фоиз ставкасини 16 %дан 7 %га тушириш таклифи билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0