Жамият

Тўй ва маросимларни ўтказишда чеклов киритилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишБукет в руках невесты на свадьбе
Букет в руках невесты на свадьбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш керак.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди. Республика махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинди.
Тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.
Маросимлар яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар иштирокида ўтказилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Жамият
Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала