Иқтисод

Андижон аэропорти директори Самарқанд аэропортига ҳам директор бўлди

© AIR MARAKANDAПроект по модернизации и эксплуатации международного аэропорта Самарканда
Проект по модернизации и эксплуатации международного аэропорта Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Янги "Самарканд" аэропорти 2022 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган ШҲТ саммитига хизмат кўрсатишга тайёрланмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Uzbekistan Airports компаниясининг 7 июль куни Рано Жўраева бошчилигида бўлиб ўтган Бошқарма мажлисида "Самарканд" аэропортини 2022 йилнинг май ойида бўлиб ўтиши кутилаётган ШҲТ саммити мажлисига хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди, жумладан кадрлар масаласи ҳам.
Хусусан, шу кунга қадар "Самарканд" аэропорти директори в.б. лавозимида ишлаб келган Джамалов М. Д. ўрнига бир вақтнинг "Андижон" аэропорти директори лавозимида ишлаётган Сайдулло Тухтасинов тайинланди.
“Айни дамда ШҲТ саммитига фаол тайёргарлик кетмоқда. Яқин вақт ичида биз давлат корхонаси сифатида “AIR MARACANDA” МЧЖ билан шартнома имзолаймиз. Ҳаракатларимизнинг яна бир муҳим йўналиши – профессионал, мотивацияга эга бўлган жамоа тузишдир. Бугун янги директор тайинладик, келажакда жамоамизни хорижий тажрибали мутахассислар билан тўлдирамиз”, - деди Рано Жўраева.
Маълумот учун, бугунги кунда "Самарқанд" аэропорти бутунлай янгиланмоқда. Хусусан у ерда янги ускуналар билан жиҳозланган янги аэродром мажмуаси, уникал дизайнга эга бўлган йўловчилар аэровокзали қурилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала