Бир қатор вазирлик ва қўмиталар раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Бир қатор давлат органларида бошқарув таркибида ўзгаришлар юз берди. Telegram’даги "Нигоҳ" канали хабарига асосан.
Камола Оқилова маданият вазирининг ўринбосари – Маданий мерос департаменти бошлиғи лавозимидан;
Акмал Мирзаев транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан;
Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
Нуритдин Муратов ва Нодир Муҳитдинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан;
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Ўзбекистон экстремизм ва терроризмга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлади
Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
Маҳмуджон Зиёдуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;
Олим Ҳакимов Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
Абдушукур Ҳамзаев ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилган.
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2020
Ўзбекистон ҳукуматида янги тайинлов
Шунингдек, Бахтиёр Атамурадов "Ўзбекчорванасл" агентлиги директори лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – "Ўзбекчорванасл" агентлиги директори лавозимидан озод этилган.
Бундан ташқари, Фазлиддин Умаров Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари – ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилган.
Баҳодир Юсупалиев эса Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинлангани муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Янгиликлар лентаси
0